асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Рафъул ядайннинг ҳукми нима?3857 марта кўрилган Савол:Рафъул ядайннинг ҳукми нима? Жавоб:Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Намозда рафъул ядайн қилиш суннат. Унинг кайфияти ҳудди такбиратул иҳромдаги каби икки қўлни кўтариш. Бунинг далили саҳиҳул Бухорийда, саҳиҳ Муслимда келган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам такбиратул иҳромда, рукуъга кетаётганларида, рукуъдан тураётганларида, уч ва тўрт ракъатли намозларда биринчи қаъдадан учинчи ракъатга тураётганларида қўлларини кўтарар эдилар. Имом Бухорий ўзининг саҳиҳида бу ҳадисларни келтиришга кифояланмасдан бу ҳақда алоҳида «Рафъул ядайни фиссолати» номли китобни ёзганлар ва унда бу амалнинг суннатлигини кенг баён қилганлар. Бу амалнинг суннатлиги 22 та саҳобадан саҳиҳ ривоятлар билан ривоят қилинган. |