асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Жума намозидан кейин ″эхтиёт пешин″ намози ўкиш керакми?6773 марта кўрилган Савол:Жума намозидан кейин ″эхтиёт пешин″ намози ўкиш керакми? Жавоб:Аллох таоло жума намозини жума куни жомеъ масжидда жамланган, мусофир бўлмаган кишиларга фарз килди. Ким жума куни имомнинг оркасида хутбадан кейин икки ракаат жума намозини ўкиган бўлса, шу намоз ана шу кундаги тўрт ракаатли пешин намознинг ўрнидадир. Бу икки намозни жамлаб ёки бир кунда ўкиш пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга хилоф иш килишдир. Чунки, у зот бу ишни килмаганлар ва килишга буюрмаганлар хам. Дин эргашишдир, бидъатларни чикариш эмас. Колаверса кимки жумани ўкиб оркасидан эхтиётан пешинни хам ўкиб олайлик деса у пайгамбар динни тўла етказмаган чала иш килган, динга хиёнат килган, мана шундай эхтиёт чораларини кўриши керак эди бирок у буни умматга айтмаган деган тухматни пайгамбарга килган бўлади. Гарчи бу тухмати тил билан бўлмаса хам килаётган иши шундай демокда. Агар бир киши жума намозидан кеч колса, масжидга имом салом бергандан кейин етиб келса бу киши жума ўкимайди, ўзига ўхшаган икки учта кеч колганлар бир бўлиб икки раккат жуманинг фарзини ўкимайдилар. Балки, одатдаги пешинни ўкийдилар. Кеч колишлари билан жума намози уларнинг зиммаларидан сокит бўлди, энди уларга пешинни ўкиш фарз бўлиб колди. Аллох барча мусулмонларни хак йўлга хидоят килсин. |