Пайшанба 26 Декабрь 2024 | 24 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Саждага кандай борилади?

3600 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум, намозда саждага кетганда аввал кўли билан тушадими ёки тиззаси биланми?

Жавоб:

Саждага бораётганда аввал кўлларини эмас балки тиззаларини кўяди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «сизлардан бирингиз сажда килса туя чўкканидек чўкмасин» Бухорий ривояти. Туя чўкаётганида аввал кўл (олдинги оёк) ларидан бошлагани сабабли юзи билан чўкади. пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам киши саждага бораётганда кўлларини аввал кўйишидан кайтарди. Чунки, у шундай килса туя чўккани каби сажда килган бўлади. Хадиснинг далолати мана шудир, бу куйидаги сўзни айтганларга хилофдир: бу хадис аввал кўлларингни такдим килиб тиззаларингга йикилмаслигингга далолат килмайди. Чунки, туя чўкаётганида аввал тиззасига йикилади, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эса туя чўкаётган аъзолар билан чўкмасин демадилар... Агар шундай десалар эди, биз хам балли, тиззанг билан йикилма, чунки туя тиззаларига йикилади дер эдик. Лекин Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «туя чўккани каби чўкмасин» дедилар. Демак, кайтариш киши саждага йикилаётганда аввал кўядиган «аъзо» хакида эмас, балки, «сифат» хакида экан. Хадисда ворид бўлган буйрук мулохаза килган киши учун жуда хам ойдиндир. Ўзимизни кийнаб, кўп бош котириб туянинг тиззаси кўли (олдинги оёги) да, у тиззалари билан йикилади дейишимизга хожат йўк. Биз бу каби тортишувдан бехожатмиз. Кайтариш сажда килаётганда унга йикиладиган аъзо хакида эмас, балки сифат хакида эканлиги равшандир. Шунинг учун хам Ибн Каййим -рохимахуллох- «Зодул-маъод» номли китобида шундай дейди: «хадиснинг охиридаги «икки кўлини икки тиззасидан аввал кўйсин» дегани хадисни ривоят килувчига алмашиб колган. Чунки бу хадиснинг аввалига тўгри келмайди. Демак биз мисолни эмас аслни оламиз, «икки кўлини икки тиззасидан аввал кўйсин» дегани мисол тарикасида айтилган. Агар биз буни хадиснинг аслига кайтармокчи бўлсак , хадиснинг тўгриси «икки тиззасини икки кўлидан аввал кўйсин» бўлади. Демак саждага бораётганда аввал тиззасини, кейин кўлини, кейин кўлини, кейин пешонасини ва бурнини кўяди.

Мухаммад бин Солех ал-Усаймин (рохимахуллох)нинг "Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати номли рисоласидан.