асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Истихора намози?8412 марта кўрилган Савол:Истихора намози хакида маълумот беринг. Жавоб:Истихора намози икки ракаат фарздан ташкари нафл намоз бўлиб, уни намоз ўкиш мумкин бўлган хар бир вакт ва жойда ўкиш мумкин. Уни бир ишга киришишдан аввал шу ишнинг яхшилигини Аллохдан сўраб, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан накл килинган хос дуо билан ўкилади. (Бу дуо учун сахифамизнинг «Дуолар» рукнидан 26-ракамли дуога каранг). Бу дуони ташаххуд билан салом ўртасида ёки саломдан кейин ўкилса бўлаверади. Бу намоз ва дуони давони ичкани каби хар ким ўзи учун килади. Истихора килувчи сидки дилдан ишонадики ишининг яхшилигини сўраб дуо килган роббиси Аллох аллбатта уни яхшиликка йўллайди. Яхшиликнинг аломати ишнинг енгил кўчишидир. Бирок, «истихора намозини уйкудан олдин килиш керак. Нима иш килиш тушда аён бўлади» деган бидъатлардан эхтиёт бўлиш керак. Аллохдан яхшилик тилаган – истихора этган, мўминлар билан маслахатлашган ва ўз ишида ишонган хеч бир киши афсус-надомат килмаган. Зеро Аллох таоло Оли Имрон сурасининг 159-оятида айтади: «Ва ишларингизда уларга маслахат солинг! Энди (маслахат килгач, бирон ишни) касд килсангиз, Аллохга суянинг – таваккул килинг!» 19/07/2001 |