асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Валади зинонинг нима айби бор?6135 марта кўрилган Савол:Нун сурасидаги (Ва-Аллоҳу аълам) валади-зинога итоат қилмасликни амр этишда қандай ҳикмат бор, чунки "бу унинг сабаби билан бўлмаган-ку?"- деган фикрларни кўп эшитаман. Жавоб:Бу сурадаги қайтариқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ва сиз зикр қилган сифат ёлғиз сифат эмас ундан аввал унинг саккизта сифати зикр қилинган ва бу тўккизинчиси. Бу оятда зикр қилинган одам Валид ибн Муғийрадир. (Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю, гап ташувчи, яхшиликни манъ қилгувчи — бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб-хароми кимсага итоат этманг! 14-15. У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб), қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: «Булар аввалгиларнинг афсоналари-ку!» дер. 16. Яқинда Биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз! И з о ҳ. Бу оятлар малъун кофир Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлгандир. У Қуръон оятларига аввалгилардан қолган афсоналар, деб, пайғамбаримизга эса мажнун, деб туҳмат қилганида Аллоҳ таоло унинг бир эмас, тўққиз иллатини фош қилади. Шунда у мазкур иллатлардан саккизтасини рад эта олмайди, аммо тўққизинчи, бенасаб-ҳароми деган номни кўтара олмай, (чунки то Аллоҳ таоло Ўз ояти билан ошкор қилгунича Валид ўзининг ҳароми эканлигидан бехабар эди) бу шармандаликни ўзидан дафъ қилиш учун туққан онасини қисти-бастига олиб сўровга тутганида онаси ҳақиқатан унинг зинодан бўлган бола эканлигини тан олади. Бу ҳукм пайғамбаримизга қилинган шу одам ҳақидаги хос ҳукм бўлиб унинг умумий валади зиноларга тааллуқи йўқдир. Агар валади зино мусулмон бўлиб ислом аҳкомларига амал қилса унга бирор нарса дейишга бировнинг ҳаққи йўқ, зино қилган одамлар дунё ёки охиратда жазоларини олгайлар. Аллоҳ таоло биров бировнинг гуноҳини кўтармаслиги ҳақида Анъом сурасининг 164-оятида шундай дейди «Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас.» |