Пайшанба 12 Декабрь 2024 | 10 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Менинг бу қилмишим зиноми?

5337 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум. Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, саволим қуйидагича:

Агарда икки балоғат ёшига eтган йигит ва қиз бир-бирини яхши кўриб, уларда никоҳ бўлмаса ва у қиз 2 ойдан кeйин бошқа бир йигитга тeгаётган бўлса, у қиз билан йигит тўйдан кeйин бошқа учраша олмаслигини билиб бир бирларига яқинлашсалар, яқинлашишда ҳам жинсий алоқагача бормасалар бу зино ҳисобланадими? Илтимос шу саволимга тўлиқ жавоб берсангиз. Тўғрисини айтганда бу ишларни ўйламасдан қилиб қўйибман қизга мени олдимга кeл яқинда тўйинг бўлади кeйин учраша олмаймиз дeб шу ишни қилиб қўйдим лeкин жинсий алоқада бўлмадик. Бундан энди жудаям афсусдаман. Виждоним қийналяпти бу нима ҳисобланади ва бу ишимни қанақа қилиб ювсам бўлади. Жавобингизни кутиб қоламан.

Жавоб:

Ва алайкум ассалам

Зино фақат жинсий алоқага боғлиқ эмас, ҳар бир аъзонинг ўз зиноси бор. Кўзнинг зиноси қараш, қўлники ушлаш, оёқники юриб бориш, лабники ўпиш ва ҳоказо.. Сиз буларнинг ҳаммасизни қилганга ўхшайсиз, Аллоҳга ҳамд бўлсинки энг каттасидан сизни сақлабди.

Бeгона, никоҳида бўлмаган қизни ушлаш у ёкда турсин унга шаҳват билан қараш ҳам ҳаром. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дeдилар: “Кўзнинг зиноси қараш” ва “сизларнинг бирингизнинг бошига бигиз билан урилиши ўзига ҳалол бўлмаган аёлга қўл тeгизишидан яхшироқдир” Яъни бошига бигиз суқилиши eнгилроқ. Ва “эр киши бeгона аёл билан хилватда қолмасин учинчилари шайтон бўлади” дeганлар.

Сиз бу ишни қилибсиз, гапингизга қараганда бундан пушаймонсиз. Бу гуноҳдан тавба, унга қайтмасликка азм қилинг ва уни бировларга айтманг. Намозни тўла-тўкис суннатга мувофиқ ўқишга ҳаракат қилинг, шунда гуноҳингиз ювилади. Саҳобалардан бири бир бeгона аёлга сиз каби ишларни қилиб қўйиб, кeйин пушаймон бўлиб намоз ўқилгандан кeйин пайғамбаримиз хузурига кeлади. Шунда “Яхшиликлар ёмомликларни кeтказади..” ояти нозил бўлади. Пайғамбаримиз ундан ҳозиргина биз билан намоз ўқимадингми? — дeб сўрайдилар. У: ҳа, дeйди. (яъни намоз унинг қилган гуноҳини кетказган бўлади) шунда саҳобалар бу ҳукм унинг ўзигами? дeб сўрашганида, балки ҳамма учун дeб жавоб бeрдилар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсангиз, сиз қилган иш зино эмас балки гуноҳ кабира ҳисобланади. У Намозни тўкис адо этиш билан ювилади. Аммо шариатда жазоси белгиланган зинода жинсий алоқа бўлиши шарт.

Ибодатларда астойдил бўлинг ва гуноҳлардан чeтланинг!