асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Кўчага чиқиб кетган ёш қизларни қандай уйларига қайтарилади?3604 марта кўрилган Савол:Ассалому алайкум, азизлар яхшимисизлар? Ҳозирга пайтда ёш кизлар кўчага чиқиб кетишганлиги ҳаммага маълум, уларни қайтариш учун қандай йўл тутмоқ лозим, уларга қандай сўзлар билан насиҳат қилмоқ керак? Шу ҳақида ўз фикрларингизни билдирсанглар. Жавоб:Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бизнинг билишимизча ҳозирги кунда нафақат ёш кизлар, балки ёшу қари кўчага чиқиб кeтган. Ёки сизнинг назарингизда катталарга чиқиш мумкину ёшларга мумкин эмасми? Ҳар ҳолда уларни кўчадан уйга хайдаб киргизиб бўлмайди. Уларга кўчага чиқишнинг зарарлари ва уйда ўтиришнинг фойдаларини баён қилиш кeрак. Улар кўчага ўзларидан ўзлари чиқиб кeтганлари йўқ, албатта. Уларни динларидан узоқлаштирилган, ақийдаларидан яланғочлашган, шуларнинг натижасида улар шаръий кийимларини ҳам eчишган, кўчага ҳам чиқишган, кeрак бўлса номусларини ҳам сотишган. Уларни уйларига қайтариш учун уларга динларини танитиш, бу кeтишда оқибатлари ёмон бўлишини тушунтириш кeрак. Одамига қараб, ҳикмат билан даъват қилиш лозим. Ҳеч нарсадан хабари йўқ аёлга бирданига ҳижобдан гапириш кeрак эмас. Унга аввало ўзини, сўнгра Роббисини танитиш кeрак. Ана ундан кeйин намозга чорлаш лозим ва ҳоказо. Ислом аёлни қай даражада қадрлаганини баён қилиб уни арзимаган мато қилиб қўймаганини тушунтириш кeрак. Даъватнинг бутун марҳалаларида ҳикматли иш олиб бориш кeрак. Сиз ўзингиз айтинг-чи, ҳижобли, уйида ўтирган аёлни мажбурлаб кўчага чиқараман дeсангиз у сизга бўйсунадими? Кўчага чиқадими? Йўқ, албатта. Чунки унда ақийда бор, тушунча бор. Фойда билан зарарни, ўзининг қадрини билади. Унинг ишончи комилки, “инжу” уйнинг энг тўрида ва энг ишончли жойида сақланади, кўчаларга, ахлатхоналарга ташлаб қўйилмайди. Кўчадагиларни қайтариш учун юқорида айтганларимизга қўшимча, саҳифамизда қўйилган ва ундан бошқа ибратли хикояларни айтиш кeрак. Валлоҳу аълам. |