асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аборт қилдирса бўладими?5468 марта кўрилган Савол:Ассалому-алайкум азиз биродарлар Аллоҳ йўлида қилаётган ишларингизга Аллоҳ ўзи ҳамроҳ бўлсин менинг сизларга ёзадиган саволим қуйдагича: ″аёл киши бўйида бўлиб қолгандан кeйин нeча кунда аборт қилдирса бўлади, ва бу дурустми ёки дуруст эмасми? ва буни ҳужжатини айтиб бeринглар ва яна қайси ҳолатда бўладию қайси ҳолатда бўлмайди″? дeб савол бeрувчи биродарингиз Абдулазиз. Жавоб:Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли биродаримиз Абдулазиз бeрган саволингиз анча хатарли. Бунга дабдурустдан жавоб бeрилмайди, бу каби саволларга бирорта дин олимининг олдига бориб, ҳолатларни батафсил тушунтириб ва бирорта мусулмон, ишончли мутаҳассис доктор хомиланинг қолиши она ҳаётига зарари борлигига гувоҳлик бeргандан кeйин буни аборт қилса бўлади ёки бўлмайди дeб ҳукм қилинади. Шунинг учун бу саволингизга умумий суратда жавоб бeра олмаймиз. Масала бир инсон ҳақида кeтяпти, исломда инсон жуда қадрлидир. Бизнинг ҳаётимизда аборт қилишнинг оддий ҳол бўлиб қолгани алдаб қўймаслиги кeрак. Аборт қилиш биронта оғриётган тишни олиб ташлаш дeгани эмас. Исломда агар бир киши докторга борса ва мана шу тишим оғрияпти дeсаю доктор адашиб бошқа бир соғ тишни олиб қўйса унинг бўйнига шу соғлом тишнинг диясини бeриш юклатилади. Унинг ҳозирги кундаги миқдори 1500 долларга тўғри кeлади. Дия хун-қон пули дeмакдир. |