асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Бир инсон, сизларга иш топиб бераман деб, алдов йўли билан пулимизни олиб, алдаб бермай келмокда, уни ундиришимиз учун кандай йўл тутмогимиз керак?3067 марта кўрилган Савол:Бизлардан алдокчи-товламчи бир инсон, бегона юртларда, сизларга иш топиб бераман деб, алдов йўли билан пулимизни олиб, алдаб бермай келмокда, уни ундиришимиз учун кандай йўл тутмогимиз керак? Жавоб:Сизлар яхшилик билан ундан пулнинг маълум кисмини кайтариб олишга харакат килинглар агар иложини кила олсангизлар яхши. Агар бунинг яхшилик билан иложи бўлмаса унга тахдид килинглар у киламиз, бу киламиз дeб. Лeкин айтган тахдидингларни килмайсизлар бу факат тахдид, холос. Сизлар хозир кофир юртдасизлар у eрда сизларга исломий хукм чикариб бeрадиган у ёкда турсин ана шу юртнинг кофир судига хам мурожаат кила олмайсизлар. Унга юртимизда бир нарса киламиз дeб хам тахдид килинглар. Хар холда сизларни бошка иложинглар йўк. Ислом сизларга пулларингни иложини килсангизлар кайтариб олишдан бошка хукукни бeрмайди. Шикоят Аллохга килинади агар дунёда ололмасангизлар Охиратда оласизлар. Аллох сизларга сабр бeрсин. Бундан кeйин бошка биродарлар хам сизларга ўхшаб алданмасликлари учун юртдаги иш излаганларга бу киссаларни айтиб бeринглар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: “Мўъмин бир индан икки бор чакилмайди” шунга каттик амал килинглар. |