Пайшанба 12 Декабрь 2024 | 10 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Турмуш ўртогим ичкиликка ружу кўйган, фарзандларимнинг тарбияси ўйлантирмокда кандай маслахат берасиз?

4875 марта кўрилган

Савол:

Ассалому-алайкум тахририят ходимлари. Мен хам сизларнинг бир мухлисингиз катори ислом нури сахифаларини мунтазам ўкиб бораман. Бугун хам "Эрнинг хотин устидаги хаклари" рукнини ўкидим. Ислом дини одоб-ахлок динидир. Лекин хаёт билан уни чамбарчас боглаш жуда кийин. Мен ўзим намозхон оиладан такдир иродаси билан диндан йирок одамлар хонадонига келин бўлиб тушдим. Бир канча диний китобларда, сизнинг рукнингизда эр оила учун масъул, бош дейилган, лекин минг афсуски хужайинимнинг ичкиликка берилгани сабабли тинчимиз йук, бир неча бор шу хакдаги китобларни олиб келдим, хужайинимга таъсири булмади, яратгандан уларга инсоф беришини сўраб чарчадим. Мен ўзим таълим сохасида ишлайман. Лекин хужайиним менга хеч качон ишламагин демаганлар, чунки ўзлари 3 йилдан бери ишларининг тайини йўк. Фарзандларим тарбиясидан хавотирдаман, кани эди улар ичмайдиган, чекмайдиган, Аллохнинг буюрганини бажарадиган солих зурриёт бўлиб етишсалар. Шунча йилдан бери сикилиб келардим. Кеча уйга сикилиб борсам, "Хидоят" журналини 7-сонини олишган экан, шундан ўзимга таскин топдим, унда хар кандай синовлар Парвардигорнинг мархаматидир, ундан ўзингга Аллохнинг рахматини кутгин дейилган экан. Шу биргина ибора калбимга таскин берди. Азиз тахририят сизлар нима маслахат берасизлар.

Жавоб:

Ва алайкум ассалам ва рохматуллох. Хакикатда бу жуда ачинарли хол, хатингизни ўкиган одам эх, минг афсус демасдан иложи йўк. Шундай бўлсада бу холатларни мусулмон одам Аллох таоло томонидан синов деб кабул килмоги керак. Бу дунё синов ва имтихон хаёти, охират хаётидаги бахт-саодат шуларнинг натижасига караб бўлади. Кимки шу беш кунлик ўтар дунёда Аллохнинг синовларига бардош берса, у албатта голиблардан бўлади.

Аллох таъолонинг мусулмонга такдир килиб кўйган барча нарсаси яхшилик бўлади. У хеч качон мусулмонга ёмонликни такдир килмайди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дейдилар: «Жоним кўлида бўлган Зотга касам ичиб айтаман: Аллохнинг мўмин учун такдир килган нарсанинг барчаси мўмин учун яхшиликдир. Бу факат мўмин учун, холос. Агар унга яхшилик етса шукр килади, бу унинг учун яхшиликдир. Агар унга нохушлик-ёмонлик етса сабр килади, бу хам унинг учун яхшиликдир.» Бу хадисни Сухайб ибн Синондан имом Муслим ривоят килган.

Саъд ибн Аби Ваккос дейди: «Мен: Эй Расулуллох - соллаллоху алайхи ва саллам, одамларнинг кайсилари энг каттик балоланади-синаладилар? — дедим. «Пайгамбарлар кейин солих кишилар кейин эса даражаларига караб бўлади» — дедилар. «Киши динига караб синалади. Агар динида мустахкамлик бўлса, унинг синови каттиклаштирилади. Агар унинг динида заифлик бўлса, бало хам камайтирилади. Мўъминга бало-синовлар етаверади, етаверади натижада у ер устида бирор хато-гунохсиз юради.» дедилар. (Имом Термизий, Ибн Можа ва Ахмад ривояти). Синовлар Аллохнинг мархамати деганининг маъноси шудир, бирок бу мўъминга нисбатан холос, хар кандай бало хар кимга мархамат бўлавермайди.

Агар куёвингиз намоз ўкиса, рўза тутса сиз сабр килинг, болаларнинг тарбиясига жиддийрок ахамият килинг. Улар отасини ичган холатида кўрмасинлар, чунки бунинг болалар тарбиясига ёмон таъсири бор. Сиз унга яхши муомала килиб Аллохдан кўркишга чакираверинг. Кечалари дуо килинг, шоядки Аллох уни хидоятласа.

Аллохдан ноумид бўлманг, дуо килиб чарчадим деманг. Аллох бир кун кабул килар. Сиз Аллох дуойимни кабул килмади хам деманг, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам деганлар: «Банда кўлларини кўтариб Аллохга дуо килса, У бандасининг кўлларини бўш кайтаришни хохламайди, У Хаёли Карим Зотдир». Колаверса, дуонинг натижаси уламоларнинг сўзларига кўра уч хил бўлади: 1-Аллох бандага сўраган нарсасини беради. 2- Аллох бандадан килган дуосининг микдорида унга етишлиги мумкин бўлган зарарларни даф килади. 3- Аллох бандага килган дуосининг микдоридаги яхшиликни киёмат кунига саклаб кўяди.

Ислом хакикатда одоб-ахлок динидир. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: «Мен яхши ахлокларни камолига етказиш учун юборилдим» деб мархамат килганлар. Уни хаётга чамбарчас богласа бўлади. Бунинг учун каттик тиришиш лозим, у ўта баркамол диндир. Камчилик бизда, мусулмонлардадир, биз уни хаётга боглаш, татбик килишда сустлик килмокдамиз, холос.

Сўзимизнинг охирида Аллохдан сизга сабот, турмуш ўртогингизга хидоят ва фарзандларингизга салохият хамда сизни муслима килиб тарбиялаган ота-онангизга ажру-савоблар сўраймиз.