асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ислом шариатига амал килмайдиган хотин билан яшаса бўладими?4021 марта кўрилган Савол:Агар мен аёл олганимдан кейин ислом шариатларини тўлик (ёки) килмаса. Лекин, мусулмонман деб тан олса. У аёл билан яшашим жоизми? Ёки бир аёлнинг эри шундай бўлса? Жавоб:Эркак кишига аёли муслима бўлиб унинг баъзи гунох ва хатолари бўлса хам у билан яшайвериши жойиз. Шунингдек аёл кишига хам эри билан у мусулмон бўлиб баъзи гунохлари бўлсада яшайвериши мумкин. Улар бир бирларини хакка ва сабрга чакиришлари хамда бир-бирларига насихат килмоклари керак. Эр ёки хотин ислом шариатига тўла амал килмаса ва мен мусулмонман деса ундан бундай ислом кабул килинмайди. Чунки, ислом тил билан айтиш, калб билан эътикод килиш ва аъзолар билан бажаришдир. Шу уч нарса жамлансагина ислом тўла бўлади. Эр ёки хотин шу уч нарсадан бирига доимий равишда амал килмаса, эр бундай хотин билан, хотин эса бундай эр билан яшаши мумкин эмас. Валлоху аълам. |