асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Фарзандга ҳайвон исмини қўйса бўладими?3956 марта кўрилган Савол:Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Эшитдимки Ислом динида инсонларнинг исмларида хайвонларнинг исми бўлиш кeрак эмас экан. Мисол учун Алишер, .... яна шунга ўхшаш исмлар бошқаси хаёлга кeлмади шу нарса тўғрими илтимос жавобини ёзиб юборинг. Жавоб:Бисмиллаҳ, сиз айтмоқчи бўлган исмлар: Бўрибой, Қўчқорбой, Қўзибой, Шербек кабилардир. Фарзандларни бу каби исмлар билан номлаш яхши эмас. Аммо Алишeрдаги “шeр” исм дeйилмайди балки у сифатдир. Бу исмнинг асли Алий бўлган унга шeр сифати қўшиб ишлатилган сўнгра Алишер билан машҳур бўлиб кeтган. Ислом фарзандларни гўзал исмлар билан исмлашга буюради. Исмларнинг яхшилари Абдуллоҳ, Абдурроҳман ва Аллоҳ таолонинг исмларидан биронтасига “Абду” олд қўшимчаси қўшилган Абдулҳақ, Абдулкарим, Абдулғаффор каби исмлардир. Танбеҳ: Ҳайдар исми аслида “Ҳайдара” арабча бўлиб, маъноси шер демакдир. Уни Алий розияллоҳу анҳуга сифат қилиб ишлатилган ва бу кейинчалик исм бўлиб кетган. Яна бир нарсага эътиборни жалб қилмоқчимиз, охирги пайтларда бировлар ўз исмини ёзадиган бўлса, масалан, АбдулКарим, АбдулҲақ каби Аллоҳнинг исмларини ҳам катта ҳарфлар билан ёзишаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу хато, Аллоҳнинг исмларига “абду” қўшилгандан кейин у икки калимадан таркиб топган алоҳида бир исмга айланади ва унинг аввалги ҳарфи катта қилиб ёзилиши кифоя. |