Чоршанба 5 Февраль 2025 | 6 Шаъбон 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мусиқа асбобларини ишлатса бўладими?

3431 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум, мусиқа асбобларини ишлатса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Мусиқа асбобларини ишлатиш ва уларнинг товушларини тинглаш ислом динида ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг келажаги ҳақида хабар бериб дедилар: «Менинг умматимдан зино, ипак, ароқ ва мусиқа асбобларини ҳалол қилиб олувчи кимсалар чиқади» дедилар. (Албонийнинг «саҳиҳ ҳадислар силсиласи» 91-ҳадисга қаранг).