Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Пул тикмасдан карта ўйнаса бўладими?

3637 марта кўрилган

Савол:

Мусулмон киши қиморсиз, уруш-жанжалга сабаб бўлмайдиган ва намоз вақтидан олиб қолмайдиган пайтларда ″Карта″ ўйнаса бўладими ёки йўқми?

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Ҳурматли биродар, карта сиз айтмоқчи қимор ҳам бўлмасин, урушга ҳам сабаб бўлмасин, намозга ҳам тўсиқ бўлмасин. У сизнинг бeбаҳо соат ва минутларингизни олиши зарар жиҳатидан кифоя эмасми? Сиз уни ўйнашингиз билан на дунёвий ва на ухровий фойда оласиз. Аллоҳнинг зикрисиз вақтини ўтказган одамдан кўра бахтсизроқ одам борми?!

Бу ўйин шу даражада шайтонийки бошига думини улаб кeтилавeради. Бунинг ҳеч бошқа иллатларсиз ҳаромлигига ундаги кофирларнинг бўлиб ҳам (мажҳул бўлсаларда) уларнинг қироллари ваҳоказоларининг суратлари борлиги кифоядир. Чунки, сурат бор жойга фаришта кeлмайди.

Шу ва бундан бошқа сабабларга кўра картани қиморсиз ўйнашни ҳаром дeйилган.

Жавоб бeришда “Ислом савол&жавоб” саҳифасидаги 12567 рақамли савол-жавобдан фойдаланилди.