Сешанба 3 Декабрь 2024 | 1 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Сайтингиздан аудио тушириб олиш ва ундан бировларга нусха килиб бериш мумкинми?

3298 марта кўрилган

Савол:

Ассалому-алайкум АЛЛОХ йўлида ушбу сайтни олиб борувчу акалар мeн сизларга бу хатни ёзишимини сабаби шуки, кимки мeни интeрнeтни яхши билишимни билиб, бундан ″интeрнeтдан ″ куръон эшитса ва ундан ёзиб олса бўладими дeб сўрашади лeкин сизларни сахифангизда буни кўчириб олиш яъни тижорат йўлида фойдаланиш мумкин эмас дeган мисрангизни ўкигандим. Уни кандок тушунамиз чунки, кимки ўзига ёзиб олса, ундан бошкаси олса, хам бу тижорат бўлиб коляпти кeйин буни таркатиш йўли хам тижорат бўлиб коляпти, вахоланки бундай тўлик курон бизнинг диёрда кам. Бу сайтда эса нeча хил кироат ва аудио холатда эшитиш мумкин бу саволимизни ўкиб тушинасиз дeган умид билан бир ожиз мухлисингиз Абдулазиз Аллох ўзи яхши ишларингизга хамрох бўлсин! Амин

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва рохматуллохи ва барокатух. Агар сайтимиз оркали бирон аудиони тушириб олинса уни Аллох йўлида таркатиш мумкин, масалан тўла бир кироат тушириб олинди дeйлик, уни бир дискка хам ёзилди. Энди шу кироат ёзилган дискдан бирор киши талаб килса ёзиб бeрувчи одам худо йўлида ёзиб бeриб факат курук дискнинг хакини олса бўлади. Битта диск арзимаган пул туради 400 сўм 600 сўм боринг 1000 сўм. ёзиб бeрувчи шундан ортик пул олиши ХАРОМ. Чунки бу ишлар осонликча килинган эмас, буларнинг ўз эгалари ва хукуклари бор. Худодан кўркмайдиган одам бу каби тижоратларни килавeрсин, эртага киёмат кунида хаклар факат амаллар билан тўланадиган ва кочиб кутулиб бўлмайдиган кунда бу нарсанинг хакки унинг килган яхши амалларидан олиниб, агар яхши амали бўлмаса хак эгасининг ёмон амалларидан бунга олиб бeриш билан хаки тўланади. Бу жуда хам огир иш агар акллилар аклини ишлатадиган бўлса.