асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Соч кирдиришнинг хукми нима?5854 марта кўрилган Савол:Соч кирдириш суннатми? Жавоб:Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала расулиллах Уламоларнинг сўзларига кўра соч кирдириш олти кисмга бўлинади: 1-кисм: Суннат. Бу кисмни килган одам суннатни бажаргани учун ажрланади ва Аллохга якин бўлади. Бу тўрт ўринда бўлади: 1) Хажда 2) Умрада, Аллох айтади: «Албатта Аллох Ўз пайгамбарига (у киши кўрган) тушни хакки-рост килди. албатта сизлар (эй мўминлар), ин ша Аллох Масжидул Харомга тинч-омон бошларингиз (сочларингиз)ни кирдирган ва (ёки) кискартирган холларингизда хавф-хатарсиз курурсизлар» (Фатх: 27) 3) Чакалок етти кунлик бўлганда унинг сочини кириш. Бунинг далили имом Теримизий Али ибн Абу Толибдан ривоят килган (1439-ракамли) хадисдир. Али розияллоху анху дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Хасанга бир кўйни акика килиб сўйдилар ва «эй Фотима сочини киргил ва сочининг вазнича кумуш садака кил» дедилар. 4) Кофир исломни кабул килса соч кирдиради. Абу Довуд (356-ракамли) хадисда ривоят киладилар: бир кофир исломни кабул килганида расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Куфр сочини ўзингдан олиб ташла ва хатна кил» деб буюрдилар. Мазкур тўрт ўриндан бошкасида соч кирдириш суннат эмаслигига уламолар иттифок килганлар. 2- кисм: Ширк. Бу кисмга кўра соч кирдирган одам Аллохга ширк келтирган бўлади. Агар Аллохдан бошкаси учун хорланиб сочини кирдирса. Ибнул Коййим «Зодул маъод» 4/159 – бетида шундай дейди: «...Муридлар эшонлари учун соч кирдирганларига ўхшаш, уларнинг баъзилари мен фалончига атаб соч кирдирдим, ё сен фалончига атаб соч кирдирдинг дер эдилар. Бу фалончига сажда килдим деганига ўхшашдир. Зеро, соч кирдириш илтижо, ибодат ва ўзини хор тутишликдир. Шунинг учун у хаж амаллари жумласидандир, чунки соч кирдириш роббисининг буюклигига бўйинсуниб унинг Кудрати олдида хорланиб бош эгишдир. Шу боис араблар асирни хорлаб озод килишни хохласалар сочини кириб кўйиб юборардилар. 3- кисм: Каттик бидъат бўлиб унинг бир неча кўринишлари бор: Юкорида зикри ўтган тўрт ўриндан бошкасида бу диндан ва ибодат деб соч кирдириш. Масалан: Соч кирдиришни солих кишиларнинг шиори ёки зохидликнинг камоли деб билиш. Бу эса хаворижлар (кўринишда исломдаю бирок, исломдан чиккан кишилар) килганлари кабидир. Бунга расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан хаворижларнинг сифатлари хакида келган хадис далилдир: у зот айтадилар: «Улар (хаворижлар)нинг белгиси соч кирдиришдир» Бухорий (7007- ракамли хадис) ва Муслим (1763- ракамли хадисда) ривоят килдилар. Куртубий айтадилар: «Улар (хаворижлар)нинг белгиси соч кирдиришдир» деган сўзнинг маъноси: хаворижлар соч кирдиришни дунёни тарк килганларига аломат ва бошкалардан ажралиб, танилиб туришларига шиор килдилар, бу уларнинг жохилликларидан ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам, хулафоир – рошидийн ва уларга эргашган кишиларга хилоф ўларок Аллохнинг динида янги нарсани пайдо килиш-бидъатларидандир. Бунинг кўринишларидандир: Соч кирдиришни тавба килган одам киладиган ишлардан деб билиш, бу тушунчанинг бидъатлигида шак-шубха йўк. Чунки, буни сахобалар, тобеинлар ва мусулмонларнинг имомларидан бирортаси килган эмас. 4-Кисм: Харом, унинг хам бир неча кўринишлари бор: 1) Якин кишисининг ўлими ва шу каби мусибатларда соч кирдириш. Абу Мусо ал Ашъарий розияллоху анхудан ривоят килинади у зот айтдилар: «Албатта расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам солика, ха-алика ва шокка»дан безордирлар. Имом Муслим (149- ракамли) хадисда ривоят килдилар. «Холика» мусибат вактида сочини кирган аёл, «солика» доду фарёд килиб ўлим ва шу кабилар тилаган аёл, «шокка» кийимларини юлиб-йиртган аёл. Ибн Хажар «Гунох кабираларни килишдан кайтариклар» номли китобида «117- кабира: Мусибатда сочни кирдириш. Чунки бунда казою кадарни ёмон кўриш ва унга рози бўлмаслик очик ойдин намоён бўлмокда» дедилар. 2) Муайян шаклда сочини киркитиш билан машхур бўлган фосик ва кофирларникига ўхшатиб соч кирктириш. Гохида сочи уларникига ўхшаб туриши учун хар хил мойларни сочига суртади (бундай холатда сочи ё типратикон ёки сувга туган мушукнинг жунидай кўринади: тарж), ёки бошининг икки ёнини кирдириб ўртасини узун холича колдиради. Буларнинг хаммаси харом килинган таклид, хакдан огиш ва ботилга тушиб колишдир. Аллохдан бундай ишлардан саломат килиши ва офият беришини сўраймиз. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким ўзини бир кавмга ўхшатса, у хам улардандир» Абу Довуд (4031) Албоний «Сахих Аби Довуд» (4031) да бу хадис сахих деганлар. Ал Фовий рохимахуллох бу хадисни шархлаб шундай дедилар: Кимки ўзини кофирлар, фосиклар ёки фожирларга ўхшатса (у улардандир) яъни гунохда улар билан бирдир. 5- кисм: Мубох бўлиб, бирор хожат сабабли сочни кирдириш. Мас: Бирор касалликдан тузалиш учун кирдириш ёки бит каби нарсалардан фориг бўлиш максадида кирдириш. Шайхул ислом Ибн Таймийя «бу куръон, суннат ва ижмоъ асосига кўра жоиздир» дедилар. (мажмуъул фатово 12/117). 6- кисм: Сочни зарурат бўлмаган ва юкорида зикр килинган сабаблардан бирортаси бўлмаган холда кирдириш. Уламолар бу масалада ихтилоф килганлар. Улардан баъзилари макрух деди. Бу хукмни имом Молик айтдилар. Имом Молик бунга юкорида зикри ўтган «сочни кириб юриш хаворижларнинг аломатларидан» деган ва «Ким ўзини бир кавмга ўхшатса, у хам улардандир» хадисларни далил килдилар. Рухсат берган уламолар Абу Довуд (4192) ривоят килган хадисни далил килдилар. «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Жаъфар ибн Аби Толибнинг вафотларидан уч кундан кейин Жаъфарнинг уйига келдилар ва сартарошни чакириб унинг ўгилларининг сочларини киришга буюрдилар» Албоний бу хадисни сахих дедилар. Яна Абу Довуд (4195) ривоят килган хадисни далил килдилар унда «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам ярми сочи кирилиб ярми колдирилган бир болани кўриб колдилар шунда «Унинг сочини ё хаммасини киринглар ёки хаммасини колдиринглар» дедилар» Албоний бу хадисни сахих дедилар. Имом Нававий сахих Муслимнинг шархида шу хадисга ишора килиб «Бу соч кирдиришнинг мубохлигини очик баён килмокда уни таъвил килишга хожат йўк» дедилар. Лекин бу икки хадисни бехожат соч кирдиришга далил килишда ишкал бор: 1) Хадисда зикри ўтган соч кирдириш хожат учундир. Бас, шундай экан у мубох бўлади. Болалар бошларининг намлиги кўпрок бўлгани ва уларнинг сочларига чанг-чунглар кўпрок ўрнашиб колгани ва бит тушишига якин бўлгани учун уларга нисбатан зарурат хисобланади. (Зодул маъод 4/159). 2) Хар икки хадис болалар хакида келган, катталарга рухсат берилмайдиган ўринларда болаларга рухсат берилади. (Синдийнинг Абу Довудга килган шархидан) Кўшимча маълумотлар учун «мажмуъул фатово» 21/119 ва «шархул Умда» 1/230 га каранг. Олитинчи кисмдаги бу хилоф шундан иборатки: Сочни кирдириш макрухми, мубохми, ёки афзали уни колдиришми? Албатта афзали уни кирдирмаслик. Ал Фовий рахимахуллох дедилар: афзали расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ва асхоблари килганларидек хаж ёки умрада кирдириш. (Авнул Маъбуд 11/248) Шуни эслатиб кўймокчимизки юкоридаги олти кисмнинг хаммасида сочни тагидан кириб ташлаш хакида гап кетди. Факат 4-кисмнинг 2- кўринишидагина сочни кискартириш хакида гап юритилди. Кофир, фосикларникига ўхшамайдиган килиб оддий кўринишлардан бирида ёки бир хил узунликда килиб сочни киркитишлик юкоридаги хукмларга зид эмасдир. Ўкувчиларимиздан илтимос киламизки "кирдириш" калимаси билан "кискартириш" калималарининг фаркига эътиборсизлик килиб яна хар хил саволлар бериб юрмасинлар. Валлоху аълам |