Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бировнинг метро чиптасидан берухсат фойдаланса бўладими?

2412 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз биродарлар, Аллоҳ қилаётган ишларингизда мадад берсин. Мен Англияда дунёвий илм олаётган толибман. Аввал ҳикоям сўнг саволим қуйдагича... Бир куни кечга яқин кутубхонадан келаётиб ерда ётган бир нарсага кўзим тушди, олдим, қарасам "Метро"нинг бир йиллик чиптаси экан, аввалига ишонмадим, кейинроқ ётоқхонамга етиб олгач, яхшилаб текшириб кўрдим, Ричард Николс исмли одамга тегишли йиллик метро чиптаси экан. Нархи 2740 фунт. (Тахминан 4200 АҚШ доллари ) Хуллас икки ойдирки ҳали ҳамон менда. Нархи бу даражада қиммат бўлгани учун бу чиптани эгасини топиб, ўз эгасига қайтаришга шайтоний нафсим йўл қўймади. Ўтган хафта "Метро"да ишлайдиган ишчи ходимдан, ўзимни чипта йўқотган одам сифатида, "Менинг йиллик чиптам йўқолиб қолди, нима қилай" деб сўрадим, у "Чиптангни қайси бекатдан олгансан? " деди. Бир бекатни номини айтдим, "Ўша бекатга бориб ва чиптам йўқолиб қолди, десанг, улар сенинг исмингни компютердан текшириб, ҳақиқатда аввал ҳарид қилган бўлсанг, сенга яна ўша муддатгача бўлган чипта беришади. Фақат йўқотганинг учун 10 фунт жарима тўлайсан" деди.

Мурод шуки мен ҳам ўқишга бораётиб "Метро"дан фойдаланаман, лекин мен учун қимматлик қилади, ўқишимда мен учун йўл кира берилмайди. У, чиптани йўқотган одам ҳам ҳозир ((дубликaт)) чипталик деб ўйлайман. Сабаб юқорида айтганимдек бу ҳодисага аниқ икки ой бўлди.

Саволим шуки: Мана шу ″йиллик чипта″дан мен фойдалансам бўладими? Аллоҳ ҳаммамизни билиб-билмаган ҳолда қилган гуноҳларимизни кечирсин. Омийн.

Жавоб:

Ва алайкум ассаламу ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Ҳурматли биродар, сиз сўраган битоқа кофир кишиники, сизнинг эса метрога чиқишингиз қийин, шундай бўлса ҳам ундан фойдаланиш сиз учун мумкин эмас. Бу бировнинг ҳаққи, уни ишлатишга йўл йўқ. Иложини қилсангиз уни эгасига қайтариб беринг. Ёки бир уни синаб кўринг эгаси унинг ўрнига сиз айтгандай янгисини чиқариб олган бўлса сиздаги эски ишламай қолиши керак. Агар ишламай қолган бўлса уни ташлаб юбораверасиз, акс ҳолда у ишлаётган бўлса уни эгасини топиб қайтариб беринг. Бундан бошқа илож йўқ. Чунки, сиз уни хеч қандай муқобилсиз олгансиз. Жавоб тушунарли бўлгандир. Эҳтиёткорлигингиз учун раҳмат, бироқ нафсингизнинг гапига қулоқ солманг у яхшиликка бошламайди. Сиз уни доимо жиловлаб туришингиз керак. Аллоҳ барчаларимизни ҳақ йўлга бошласин.