асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Судхўрлик билан иш юритувчи муассасаларда ишласа бўладими?3133 марта кўрилган Савол:Ассалому алайкум сизлардан илтимос шу соволларга жавоб юборсангизлар. Олдиндан раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бу саволларнинг жавоби ҳам бугунги кунда жуда зарур: 1. Бизларда жуда кўп ишхоналар хўжайинлари банклардан кредит олиб иш юргизишяпти. Шу ишхона ишчилари, рибога ишлаётган бу ишхонада ишлашимиз қанақа бўлади деб сўрашяпти? 2. Ҳудди шунингдек банк ишчиларичи? Жавоб:1. Агар уларнинг иши фақат рибо асосида бўлса албатта у ерда ишламаслик керак, аммо пулнинг оз қисми риболи бўладиган бўлса, ўзларининг ойлиги ҳалол пуллардан бўлиши эътибори билан ишласалар бўлади (агар бошқа ердан иш топа олмасалар) бошқа ердан иш топа олсалар ишларини ўзгартирганлари яхши. Чунки, ҳозирги ишларида рибога ёрдамчи бўлиб қолишмоқда. Ҳар ҳолда уларнинг ишлари шубҳали бўлиб қолмоқда, уни ҳаром деб катъий айта олмаймиз. 2. Бу каби банкларда ишлаш мумкин эмас. Унга далил: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Еттита ҳалок қилувчи амаллардан сақланинглар! Улар қайсилар? – деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ман қилган, ноҳақ одам ўлдириш, рибо ейиш....» – дедилар. Яна бир ҳадисларида: «Аллоҳ рибо еювчи, едирувчи, гувоҳлари ва уни ёзиб кўювчиларни лаънатлади» дедилар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). |