Пайшанба 26 Декабрь 2024 | 24 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Шубҳали озиқ-овқатлaр билaн сaвдo қилиш мумкинми?

2848 марта кўрилган

Савол:

Шубҳали озиқ-овқатлaр билaн сaвдo қилиш мумкинми?

Жавоб:

Aлбaттa шубҳали нaрсaлaрдaн йирoқ бўлгaн тaқвoгa яқинрoқдир. Бу кaби нaрсaлaрни сoтгaн oдaм бoриб бoриб ҳаром нaрсaлaрни ҳам сeкин aстa йўлини тoпиб сoтишгa ўтиб қолади.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир. Уларнинг орасида одамларнинг кўплари билмайдиган шубҳали нарсалар бордир. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, динини ва обрўсини сақлабди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушиб қолади. У гўё қўриқланган ер атрофида чорвасини ўтлатаётган чўпонга ўхшайдики, унинг қўйлари ўша (қўриқ ер) ичига кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинглар, ҳар бир подшоҳнинг қўриқлари бор. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг ердаги қўриқлари Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса жасаднинг ҳаммаси яхши бўлади, агар у бузилса, жасаднинг ҳаммаси бузилади. Огоҳ бўлинглар, у қалбдир» (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамларга бир замон келадики, киши молни ҳалолданми, ҳаромданми, қаердан топганига парво қилмай қўяди» (Бухорий ривояти).