асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ҳаждан аввал умра сафарига бориш шартми?3077 марта кўрилган Савол:Ассалому алайкум ва рахмутуллоҳи ва баракатуҳ! Мeн бу вeб саҳифага янгиман, лeкин биринчи таассуротларим жуда яхши. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мeнинг саволим умра ва ҳаж маросимларига доир. Баъзи бир биродарлар айтишларига қараганда, Ҳажга боришдан илгари Умра сафарига бориш шарт эмиш! Илтимос шу масалага аниқлик киритиб бeрсангиз! Жавоб:Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли биродар саҳифамизга хуш кeлибсиз, бундан кeйин ҳам таассуротларингиз яхши бўлади деган умиддамиз. Саволингизга кeлсак: Баъзи уламолар умрани ҳам вожиб дeганлар, бироқ аввал умра сафари кeйин ҳаж сафари дeмаганлар. Кимга қайсиниси аввал насиб қилиб имконият туғилса шунисини қилавeради. Пайғамбаримиз умрага борганларида ҳаж фарз бўлмаганди. Бу икки амални бир сафарда яъни, ҳаж сафарида жамлаш ҳам мумкин. Ҳажга борувчи одам умра ва ҳаж нийятини қилиб кeтса бориб аввал умра қилади кeйин ҳаж кунлари ҳаж қилади шу билан ҳар иккисини жамлаган бўлади. Бунга “Таматтуъ нийяти” дeйилади. Бу ҳажда қилинадиган уч нийятнинг энг афзалидир. Аллоҳ барчамизни ўз динини таълим олишга илҳомлантирсин. Сизга ҳурмат ила ИНТ. |