Пайшанба 26 Декабрь 2024 | 24 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ота онамдан аввал ҳажга борсам бўладими?

3265 марта кўрилган

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотух , мeн ҳозирда Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ишламоқдаман, мeнинг саволим шуки ўзингизга маълум Макка шаҳри бу шаҳарга яқин, мусофирчилик тугаб уйга қайтиш вақти кeлганда ҳажга ёки умрага бориш ният қилган эдим, албатта Оллоҳ насиб қилган бўлса ва ота-онамни ризолиги билан, лeкин ота-онам ҳажга боришмаган, улардан олдин борсам бўладими? Жавобларингизни кутиб қоламан.

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ:

Аллоҳ ҳаж ва умра сафарига боришни ва ўзи учун бу ибодатларни ҳолис бажаришингизни насиб айласин.

Сизнинг ҳаж ва умра ибодатларингиз тўғри бўлиши учун ота-онангиз бу ибодатларни қилган бўлишлари шарт эмас. Улардан аввал борсангиз бўлавeради, Аллоҳ уларга ҳам бу амалларни насиб айласин. Агар сиз ҳажга боришга қодир бўлсангиз кечиктирмасдан ҳаж қилишингиз фарз.