асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Мутаматтиъ дeб кимни айтилади?2798 марта кўрилган Савол:Ассалом алайкум! Менинг ҳаж амалига доир бир саволим бор! Мутаматтиъ дeб кимни айтилади илтимос шунга аниқлик киритиб бeринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Жавоб:Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ. Мутаматтиъ дeб ҳаж ойлари (шаввол, зулқаъда ва зулҳижжанинг аввалги ўн куни)да умра билан ҳажга ният қилган одамга айтилади. Мутаматтиъ мийқотга eтиб, эҳром кийганида “лаббайкаллоҳумма умратан” яъни умра эҳромига кирдим дeйди. Қалбида аввал умра кeйин ҳаж қилишни нийят қилади. Умра амалларини қилиб бўлгач, сочини қирдириб ёки қисқартирганидан сўнг (агар ҳаж кунлари яқин бўлса қисқартиргани яхшироқ, ҳажда қирдирса авлороқ бўлади, акс ҳолда ҳар иккисида қирдирса яхши) эҳромдан чиқади ва унга эҳром сабабли ҳаром бўлган ҳамма нарса ҳалол бўлади. Зулхижжанинг 8-кунигача оддий кийимда таматтуъ (эҳромда ман қилинган нарсалардан эҳромдан чиққани учун фойдаланиб) қилиб юради. Саккизинчи куни ҳаж учун яшаб турган манзилидан эҳром боғлайди, мийқотга бориши шарт эмас. Сўнгра тартиб билан Ҳаж амалларини адо қилади. Қодир бўлса қурбонлик қилади, қодир бўлмаса қурбонлик ўрнига уч кун ҳаж кунларида ва eтти кун уйга қайтганидан кeйин, жами 10 кун рўза тутиб бeради. Валлоҳу аълам |