асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Фойдаланиш учун берилган уйнинг закоти бериладими?3149 марта кўрилган Савол:Менинг уйим, ўзим узок сафарда бўлиб, вактинча, ўзимга керак бўлмагани сабабли, фойдаланиб туриш учун бир дўстимга берганман, ана шу уйдан закот чикаришим керакми ва закотни айни рамазонда берилиши лозимми? Жавоб:Агар уйингиз ижара учун хосланган бўлмаса, у ўзингиз яшайдиган уй бирок узокдалигингиз сабабли бировлар Аллох йўлида фойдаланиб туришган бўлса ундан закот бeрмайсиз, аммо уйингизни ижарага берган бўлсангиз, ижара хакки нисобга етадиган микдорда бўлса, иттифок килинган пайтда пулни олган бўлсангиз у бир йил мобайнида сизнинг мулкингизда турса ёки иттифок килингандан кейин йилнинг охирида пулни кўлингизга олсангиз закотини чикарасиз, чунки иттифок килинган кундан бошлаб пулга эга киши хукмига ўтгансиз. Аммо ижорадан келадиган пул нисобга етмаса бошка пулларингизга кўшилган холда бир йил мобайнида мулкингизда турса, унинг закотини чикарасиз, акс холда закот чикарилмайди. Агар уйнинг асли сотиш учун, пул банд килиш учун олинган бўлса унинг закотини бeриш фарз бўлади. Закотни бир йилда бир марта бeрилади, рамазонда бeриш шарт эмас, одамлар хисоблаш осонрок бўлиши ва ибодат, баракот ойи бўлгани учун рамазонда закот чикарадилар. Аслида эса одам бирор ойни бeлгилаб олиб факат ўша ойда закот чикарса бўлавeради. Белгиланган ой хижрий камарий ой бўлиши керак. |