Пайшанба 26 Декабрь 2024 | 24 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Тарових намозининг хукми нима ва у качон ўкилади?

9175 марта кўрилган

Савол:

Мен сизлардан тарових намози хакида унинг неча ракат, качон ўкилиши ва унинг фарз ёки суннатлигини сўрамокчиман? Витр намозида кунут дуосини ўкиш шартми ёки ўкилмаса хам бўлаверадими?

Жавоб:

Тарових намозининг хукми суннатдир. Унинг асли тахажжуд намозидир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам хаётларида сахобалар билан тарових намозини бир икки бор ўкиганлар холос. Уни ўкишда давом этмасликларига эса фарз бўлиб колишидан кўркканлари ва фарз бўлиб колса умматининг кўпчилиги уни адо эта олмасдан гунохкор бўлиб колишларини сабаб килиб кўрсатганлар. Тахажжуд намози расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга фарз умматига эса суннат. Унинг расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга фарзлиги ва умматга суннатлиги Муззаммил сурасининг аввал ва охирги оятларида баён килинган. Унинг ракатларига келсак пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бутун хаётлари давомида тахажжуд ўкидилар, ул зотнинг тахажжуд намозларини энг севимли, кечаю кундуз бирга бўлган аёллари Уммул муъминийн Оиша розияллоху анхо ривоят килдилар: «расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рамазонда хам ундан бошкасида хам ўн бир ракатдан оширмас эдилар. Тўрт ракат ўкирдилар уларнинг чиройию узунлиги хакида сўрамай кўявер. Кейин уч ракат ўкирдилар». Бухорий 1447, 2013, 3569 ва Муслим: 738. Яна Оиша розияллоху анхо ривоят киладилар: «пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам тунда ўн ракат ўкирдилар, хар икки ракатда салом берар эдилар. Кейин бир ракат билан витр килар эдилар". Бухорий: 1140, Муслим: 238.

Баъзи хадисларда собит бўлганки ул зот бундан озрок ракат ўкиганлар. Гохида эса ўн уч ракат ўкиганлари хам ривоят килинган. Зикр килинган хадислардан кўриниб турибдики тахажжуд намозида анча кенгчилик бор экан. Унда муайян ракатга чекланиш йўк эканки ундан бошкаси мумкин бўлмаса. Бу Аллох таъолонинг биз бандаларига бўлган фазлу карами ва енгиллигидир, токи хар-бир мусулмон кодир бўлганини килади. Тахажжуднинг бу кўринишлари рамазонни хам бошкасини хам ўз ичига олади. Уни биз тарових деб исмлайлик ёки тахажжуд ё бўлмаса киёмул-лайл деб атайлик буларнинг бари бир.

Умар розияллоху анхунинг халифалик даврида одамлар рамазонда таркок холда тарових ўкишаётган эдилар. Умар розияллоху анху уларнинг барчасини жамладилар ва Убай ибн Каъбни уларга имом килдилар. У уларга таровихни йигирма ракат ўкиб берарди. Йигирма ракат ўкиш Умар розияллоху анхунинг суннатларидан бўлади. Чунки, хулафо ар-рошидийнларнинг хам суннатлари бор. Бу хакда расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан сахих хадис ривоят килинган.

Унинг ўкилиш вакти хуфтан намозининг фарзидан кейин то кечанинг охиригача. Афзали кечанинг учдан биридан кейин, ундан хам афзалроги кечанинг охирги учинчи кисми колганда ўкиш. Витрда кунут дуосини ўкишни баъзи уламолар вожиб, бошкалари эса суннат деганлар. Витр намозини вожиб деганлар вожиб (Абу Ханифа айтган) , суннат деганлар суннат (Абу Юсуф ва Мухаммад) дейишган.

Ривоят килинган хадисларга караладиган бўлса унинг суннатлиги тўгрирокдир. Чунки, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам уни доимий равишда килмаганлар. Шунга биноан амал фарзга ўхшаб колмаслиги учун гохида кунут дуосини ўкилмаса хам максадга мувофик бўлади. Валлоху аълам.