асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Маҳсини ечса таҳорат кетадими?2848 марта кўрилган Савол:Таҳорат ҳақида: Бир киши оёғида маҳсиси бўлса. Уни таҳорати бўлиб, оёғига масҳ ҳам тортган бўлса. Кейин маҳсини ечиб юборса унинг фақат оёғини таҳорати кетадими ёки таҳоратни тўлиқ қилиш лозим бўладими? Инша Аллоҳ саҳиҳ жавоб умидидаман! Жавоб:Сизнинг саволингиз тушунарсизроқ қандай қилиб бир киши маҳси кийган ҳолда таҳорати бўла туриб унга масҳ тортади, бу ҳолат қачонки таҳорат устига янги таҳорат олсагина бўлади. Агар сизнинг мақсадингиз шу бўладиган бўлса, у ҳолда унинг маҳсисини ечиб юбориши таҳоратни кетказмайди. Яъни оёқнинг таҳорати ҳам кетмайди, тўлиқ таҳорат ҳам кетмайди. Агар бу одам таҳорат қилиб кейин маҳси кийган бўлса, кейин таҳорати синган бўлса, янги таҳорат олиб маҳсисига масҳ тортган бўлса, шу одам мабодо маҳсисини ечадиган бўлса ҳам унинг таҳорати кетмайди. Чунки, маҳси оёқнинг таҳоратини сақлаб турган, масҳ тортишлиги билан гўёки оёқ ювилгандай бўлган, чунки таҳоратли оёқнинг маҳси кийилгандан кейинги покланиши масҳ билан бўлади. Энди маҳсини ечиб юбориши билан у ўзининг асли ҳолати - тарҳоратли ҳолига қайтди. Шунинг учун ҳам маҳс тортишнинг шарти маҳси таҳоратли оёққа кийилган бўлишидир. Бу муҳаққик уламоларнинг саҳиҳ қавлларидир. Қолаверса маҳсини ечиш таҳоратни синдирувчи амаллардан эканлиги далилларда собит бўлмаган. Валлоҳу аълам. |