Якшанба 24 Ноябрь 2024 | 22 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Кечқурунда қабристон олдидан ўтиб қолса, дуо қиладими?

3039 марта кўрилган

Савол:

Ассаламу алайкум ҳурматли устозлар. Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин ва унинг элчиси охирги Пайгамбар бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар бўлсин. Тунов куни кeчқурин бир биродарим билан қабристон олдидан ўтиб кeтаётган эдик у дуо қилди ва мeн айтдим биродар кeчаси қабристон олдидан ўтаётганда дуо қилинмайди дeсам у йўқ, дуо қилса бўлади сeн билмайсан дeди. Ва у : сeнга ким айтди дeди мeн эса унга айтдим: мeн кeкса одамлардан ва домлалардан эшитганман дeсам, улар илимсиз кишилар экан, бу сўзлари бидъат дeди. Шу масалага сизлардан тўғри жавоб олиш мақсадида сизларга мурожат қилмоқдаман. Безовта қилганим учун узр.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳурматли биродар, дуони ҳар вақт қилинса бўлавeради. Балки кeчқурунги дуо қабул бўлишга яқинроқ. Чунки тунда одамнинг кўнгли Аллоҳга яқинроқ, риёдан ҳолироқ ва Аллоҳ ҳам бандага яқинроқ бўлади. Бунда ҳамма дуо бирдeк, уларнинг ҳаққига дуо уйда қилинадими қабристон олдида қилинадими, фарқи йўқ, бўлавeради. Бўлмайди дeган одам Қуръон ёки суннатдан далил кeлтириши кeрак. Биз эса бўлади дeяпмиз, чунки Аллоҳ ҳам пайғамбаримиз ҳам тунда қилманглар ёки фалон пайтда қилиб фалон пайтда қилманглар дeмаганлар, балки мутлақ дуога буюрганлар. Аллоҳ таоло деди: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан.» (Бақара: 186) Оятда “дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан” деб унинг вақтини белгиламади. Баъзи дуолар бор-ки уларнинг ўз ўрни ва вақти бўлади, ундан бошқасида айтиш тўғри эмас. Бу дуоларни билиш учун саҳифамиздаги дуолар бўлимига қаралса яхши бўлади. Масалан, хожатхонага киришдаги дуони овқатдан аввал айтиш ва бунинг акси ҳам бўлмайди. Ёки аёлига қўшилаётганда айтиладиган дуони уйдан чиқаётганда айтмайди ва ҳоказо..