асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Куръон ёдлашнинг энг яхши йўли кандай?5805 марта кўрилган Савол:Қуръон ёдлашнинг энг яхши йўли қандай? Жавоб:Қуръон ёдлашнинг йўллари турлича бўлиб уларнинг баъзилари булардир: 1) Аллоҳ учун холис бўлиши, риё-хўжакўрсинга бўлиб қолишидан сақланиш. Чунки, қиёмат куни жаҳаннам биринчи бўлиб, Қори!- дейилиши учун Қуръон ўқиган киши учун қиздирилади. Сизнинг Қуръон ўқишдан мақсадингиз Аллоҳ берадиган ажр-мукофот ва қуйидаги ҳадисларда зикр қилинган мартаба ва даражалар бўлсин!. Охиратда: «Ўқи ва юқори даражага кўтарил, дунёда тиловат қилганинг каби тиловат қил, сенинг манзилинг сен ўқиб бориб тўхтаган энг охирги оят олдидадир», дейилади. (Бу ҳадисни Термизий: (2914) ва Абу Довуд: (1464) -ҳадисда Аблуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг яхшироғингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатган кишидир» дедилар. (Бу ҳадисни Бухорий (5027) - ҳадисда Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилиб, дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар орасида Аллоҳ таолонинг аҳли бодир. — дедилар». Ё Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар кимлар? — Деб сўрадилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг аҳли ва унинг хос кишиларидир»— дея жавоб бердилар. (Ибн Можа саҳиҳ санад билан 215- ҳадисда ривоят қилдилар). 2) Замонавий янги жиҳозлар ва алоқа воситаларидан фойдаланиб тоқатингизга қараб, мумкин қадар қироатни тузатиш. Бироқ булар қироатни яхши биладиган устоздан беҳожат қилолмайди. 3) Ёдланган жойларни дафтарга белгилаб қўйиб, бир хафта, ўн кун ёки узоғи билан икки хафтага бўлиб, узликсиз такрорлаб турасиз, токи эсда яхши сақланиб қолсин. 4) (3 рақамда айтилганидек) Белгиланган кунлик ўтган дарсларни такрорлаб бўлгандан сўнг, янгисини ёдлашга киришинг. Агар такрорни яхши қилмаган бўлсангиз янги дарсни ёдлашга киришманг. Бу сизга фойдали ва тез ёдлашингиз учун яхшидир. 5) Янги ёдлаганингиз мустаҳкам бўлиши учун шу куннинг ўзида кучингиз етганича такрор қилинг. 6) Янги ёдлаганингизни етти кун кетма-кет такрор қилинг сўнг (3-рақамдаги) умумий такрорга қўшиб қўйинг. 7) Озроқ бўлса хам зерикиш ва малолланиш ҳосил бўлмайдиган миқдорда ёдланг. Гап узлуксиз давомли ёдлашдадир. Чунки, йўлда тўхтамай юрган манзилга етади, отининг чопқирлигига суяниб дангасалик қилган одам манзилга хам етолмайди отини ҳам ҳалок қилади. 8) Фақат бир хил Қуръондан ёдланг, уни бошқа нусхага ўзгартирманг. Агар ёзуви катта-катта бўлса ёдлаш хатодан холироқ бўлади. 9) Янги ёдлаганни аввалгиси билан боғланг. Аввалги дарснинг охирги оятини янги ёдланган дарснинг бош ояти билан доимо боғлаб кетинг. (Буни 6-рақамда ҳам айтдик) 10) (Агар араб тилини билсангиз) Малик Фаҳднинг Қуръон бомахонасида чоп қилинган «Ат-тафсирул-Муяссар» ва Ашқарнинг «Зубдату тафсир мин фатҳил Қадир» каби жуда мухтасар тафсирлардан фойдаланинг, тушуниш билан ёдлаш тезлашади. 11) Ёдланган сураларни намозда ва холи вақтингизда ўқишни машқ қилинг. 12) Такрорлаш тўла суратда давом этиши учун хафтада бир кунни таъйинлаш лозим. Бу кунда қайтара олмай қолган кунларингиздаги қарзларингизни адо қиласиз. 13) Ўзингизга муносиб вақтларни танлаб олинг, ақл жамланиб турганда ёдлаш ҳам осон, ҳам яхши бўлади. 14) Аллоҳга богланишни ва сизга Қуръонни ёдлашни енгил қилиши ҳамда бу ишда сизга муваффақият беришини сўраб дуони кўпроқ қилинг. 15) Гуноҳлардан сақланинг. Хусусан, кўз ва қулоқ гуноҳларидан сақланинг. Қуръон ёдлашнинг булардан бошқа йўллари ҳам бор, уларни зикр қилсак гап чўзилиб кетади. Уларга кўпроқ изланиш ва ўзингиз каби ўртоқларингиздан сўраш билан эришасиз. Аллоҳ сизга тавфиқ берсин ва сизу бизни Қуръон аҳлидан қилсин! Жавоб берувчи: Абдулҳаким ал Қосим (Ал ислам ал явм) |