асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
ТАФСИРИ МУЯССАР: КОФИРУН – НОС CУРАЛАРИ3466 марта кўрилган بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ ﴿١ 1. Эй Пайғамбар, Аллоҳ ва Расулига кофир бўлганларга айтинг: Эй Аллоҳга кофир бўлганлар... ﴾لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ ﴿٢ 2. Мен сизлар сиғинаётган бутларга ва сохта илоҳларга ибодат қилмайман. ﴾وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُد)﴿٣ 3. Сизлар ҳам мен ибодат қилаётган илоҳга – ибодатга ёлғиз Ўзи лойиқ бўлган оламлар Рабби Аллоҳга ибодат қилмайсиз. ﴾وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَّا عَبَدتُّمْ ﴿٤ 4. Мен сизлар сиғинаётган бутларга ва ботил илоҳларга сиғинмайман. ﴾وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ ﴿٥ 5. Сизлар ҳам келгусида мен ибодат қилаётган Зотга ибодат қилмайсиз. Бу оят асло иймон келтирмасликларини Аллоҳ таоло азалдан билган муайян шахслар ҳақида нозил бўлган. ﴾لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ ﴿٦ 6. Сизларга ўзингиз маҳкам тутган ўз динингиз, менга эса ундан бошқасига асло рози бўлмайдиган ўз динимдир. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ (1 1. Эй Пайғамбар, Қурайш кофирлари устидан тўла ғалаба қозонсангиз ва Макка фатҳ бўлса… (وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا (2 2. Кўпчилик одамларни Исломга тўп-тўп бўлиб кираётганларини кўрсангиз… (فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا (3 3. Шу ишлар юз берганда сиз Раббингизга ҳамду санолар билан кўп тасбеҳ ва истиғфор айтиб, Унга йўлиқишга ҳозирланинг. Зеро, У тавбаларни қабул қилувчи зотдир, тасбеҳ ва истиғфор айтганларнинг тавбаларини қабул қилади ва уларга Ўз раҳматини туширади. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ (1 1. Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга азият етказгани учун Абу Лаҳабнинг қўллари қуриб, ҳалок бўлсин. Дарҳақиқат, Абу Лаҳаб ҳалок бўлди ҳам. (مَا أَغْنَى عَنْهُ مَالُهُ وَمَا كَسَبَ (2) 2. Унга мол-дунёси ҳам, бола-чақаси ҳам асқатмади. Бошига Аллоҳнинг азоби тушганда улар ундан заррачасини ҳам қайтара олишмайди. (سَيَصْلَى نَارًا ذَاتَ لَهَبٍ (3) وَامْرَأَتُهُ حَمَّالَةَ الْحَطَبِ (4 3, 4. Яқинда у ҳам, тикан кўтариб юрадиган ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга озор бериш учун унинг йўлига тикан ташлайдиган хотини ҳам ловуллаб турган дўзах ўтига киради. (فِي جِيدِهَا حَبْلٌ مِنْ مَسَدٍ (5 5. У хотиннинг бўйнида йирик толадан пишиқ эшилган арқон бўлгай. Шу арқон билан кўтариб, уни жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ (1 1. Эй Пайғамбар, айтинг: Аллоҳ улуҳиятда (ибодатга лойиқликда), рубубиятда (оламни бошқаришда), исм ва сифатларида танҳодир, буларда ҳеч ким унга шерик эмасдир. (اللَّهُ الصَّمَدُ (2 2. Аллоҳ улуғлик, буюклик, олийлик сифатларида энг комил зот, бандалар барча ҳожат ва истакларини сўраб ёлғиз Унга юзланадилар. (لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ (3 3. Унинг боласи ҳам, отаси-онаси ҳам, жуфти ҳам йўқ. (وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ (4 4. Бандаларидан бирон кимса Унга исмларида, сифатларида ва ишларида ўхшамайди. Унинг тенги йўқдир. У энг олий ва муқаддас зотдир. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ (1 1. Эй Пайғамбар, айтинг: Мен тонгнинг Парвардигоридан қуйидагилардан паноҳ тилайман ва ҳимоя сўрайман: (مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ (2 2. Барча махлуқотларнинг ёмонлиги ва зараридан; (وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ (3 3. Зулматга чўмган қоронғи туннинг ёмонлигидан ҳамда тунда бўладиган ёмонлик ва азиятлардан; (وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ (4 4. Сеҳр мақсадида туккан тугунларига дам соладиган сеҳргар аёлларнинг ёмонлигидан; (وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ (5 5. Аллоҳ одамларга ато этган неъматларга ҳасад қилиб, уларнинг завол топишини, эгаларига эса зарар етишини истайдиган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ (١ 1. Эй Пайғамбар, айтинг: Мен васваса қилувчининг ёмонлигини қайтаришга ёлғиз Ўзи қодир бўлган зот – одамларнинг Парвардигоридан; (مَلِكِ النَّاسِ (٢ 2. Одамларнинг подшоҳи, барча ишларида тасарруф қилувчи, улардан беҳожат бўлган зотдан; (إِلَـٰهِ ٱلنَّاسِ (٣ 3. Одамларнинг Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқ бўлган ягона илоҳидан; مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ (٤) ٱلَّذِى يُوَسۡوِسُ فِى صُدُورِ ٱلنَّاسِ (٥) مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ (٦ 4-6. Ғафлат пайтида васваса қиладиган ва Аллоҳ зикр этилганда қочиб беркинадиган, одамларнинг кўнглига ёмонлик ва шак-шубҳалар сочадиган инсу жиндан бўлган шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман ва ҳимоя сўрайман. |