асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Риёкорларнинг қиссаларидан2205 марта кўрилган Ибнул Жавзий – раҳимаҳуллоҳ – айтадилар: "Шаҳримиз Бағдодга ҳадис илмини ўрганувчи талабалардан бири келди. У шайхни риққага ўтқазиб оларди-да – риққа деб Дижла дарёси соҳилидаги бўстонга айтилади – унинг олдида ҳадис ўқирди. Кейин у ўша ҳадисни айтаётиб: менга Фалончи ибн Фалончи Риққада бу ҳадисни ривоят қилди деб, одамлар уни ҳадис излаб сафарларда машаққат чекиб, Шом томондаги Риққа шаҳрига борган экан, деб ўйлашлари учун шундай дерди. У шайхни Ийсо ва Фурот дарёлари ўртасига ўтқазиб ҳадис эшитарди, кейин Фалончи менга маворауннаҳрда ҳадис айтиб берди деб, ўзини ҳадис излаб Хуросон томонга ўтган қилиб кўрсатарди. У одамлар унинг ҳадис талабида чеккан машаққатларини билишлари учун ҳадис айтаётганда иккинчи ва учинчи сафаримда деб қўярди. Унинг илмига барака берилмади, ҳадис излаб юрган пайтидаёқ ўлиб кетди. Бу ишларнинг ҳаммаси ихлосдан йироқ. Ундайларнинг мақсадлари пешволик ва мақтанчоқлик, холос”. Талбису Иблис (127, 128 - бетлар) Ибнул Жавзий айтади: Риёга келсак, уни қилмасликда бирон киши учун узр йўқ. Уни одамларни даъват қилиш учун йўл қилиб олиш мумкин эмас. Айюб Сихтиёний бирор ҳадисни айтадиган бўлса ва кўнгли беҳузур бўлса, юзини артиб: “Резанда жуда оғирда” деб қўярди. Ибн Абу Дунё “Риққа вал букау” китобида 158 –да келтирган. Нима бўлганда ҳам амаллар ниятларга қараб бўлади. Танқид қилувчи кўриб турибди. Олдида мусулмонлар ғийбат қилинганда жим турувчи қанча одамлар борки, унинг қалби хурсанд бўлади. У бу қилмиши билан уч томондан гуноҳкор бўлади: Биринчи: Хурсандлик. Бу хурсандлик ғийбат қилувчидан содир бўлган гуноҳ сабабли бўлди. Иккинчи: Мусулмонларнинг бадном бўлишлари ва ғийбат қилинишларидан роҳатланиш. Учинчи: Инкор қилмади, қайтармади. Иблис илмда етишган олимларни алдади. Улар кечалари ухламасдан, кундузлари тинмасдан китоблар ёздилар. Иблис уларга мақсадни динни ёйиш деб кўрсатди, ҳолбуки уларнинг ички мақсадлари ном чиқариш, машҳур бўлиш, пешволик ва узоқ-яқиндан муаллифнинг зиёратига одамлар сафар қилиб келишларини исташ бўлди. Салафлардан бири айтган: “Қандай илмни ўрганган бўлсам ўша илм менга нисбатланмаган ҳолда одамлар ундан фойдаланишини яхши кўрганман”. Ибн Абу Ҳотим “Одоб Шофеий” (326-бет) Улардан айримлари эргашувчиларнинг кўплигидан хурсанд бўлади. Иблис уни сен толиби илмларнинг кўплигидан хурсанд бўляпсан, деб алдайди. Аслида у одамнинг мақсади шогирд кўпайтириш, ном таратиш, шунингдек уларнинг сўзлари ва илмлари билан мақтаниш. Бу алдов қуйидаги ҳолатда фош бўлиб қолади. Агар ўша шогирдлардан айримлари ундан кўра илмлироқ бирортасининг олдига ўтиб кетса, бу унга оғир келади. Ваҳоланки бу ихлос билан таълим берадиган одамнинг сифати эмас. Зеро, ихлосли олимнинг мисоли Аллоҳ розилиги учун касалларни даволайдиган табиблар кабидир. Агар бирор касал ўша табиблардан бирининг қўлида шифо топса, бошқалари бундан хурсанд бўлади.” Талбису Иблис (143 - бет) Яна Ибнул Жавзий – раҳимаҳуллоҳ – айтадилар: "Иблис бир гуруҳ тунда кўп намоз ўқийдиган кишиларни алдади. Улар шу алдов туфайли тунда ўқиган намозларини кундузда гапирдилар. Масалан, улардан айримлари: “Фалончи сўпи эртароқ азон айтди, дейди. Унинг мақсади ўша пайтда у уйғоқ бўлганини одамлар билсин. Бу энг камида риёдан саломат қолса ҳам, унинг амали махфийлик дафтаридан ошкоралик дафтарига кўчирилади ва савоб камаяди.” Яна айтдиларки: “У ибодатгўй кишиларни ҳам алдади. Улар атрофларида одамлар бўла туриб йиғлашар эди. Бундай ҳолат рўй берганда гоҳида уни қайтариб бўлмайди. Аммо уни яширишга қодир бўла туриб ошкор қилган одам риёга учрайди.” Талбису Иблис (158 - бет) Ибнул Жавзий айтадилар: "Қорилардан кўрган нарсаларимдан энг ажабланарлиси, бир киши жума куни бомдодда имомлик қиларди, намоздан кейин одамлар томонга ўгирилиб ўтиргандан кейин одамлар уни хатм қилганини билиб қўйишлари учун икки Қул аъузу биллаҳни ўқиб, хатми Қуръон дуосини ўқирди. Бу салафи солиҳларнинг йўли эмас. Улар ибодатларини яширишар эди. Рабийъ ибн Хусаймнинг ибодатларининг ҳаммаси махфий эди. У Қуръон ўқиб ўтирганда унинг ҳузурига бирон киши кириб қолса, дарҳол Мусҳафни кийими билан тўсиб оларди. Имом Аҳмад “Зуҳд” (332-бет). Аҳмад ибн Ҳанбал кўп Қуръон ўқирди, лекин қачон хатм қилгани билинмасди”. Талбису Иблис (160 - бет) |