асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма3691 марта кўрилган "Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1]
Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб, бу ерда ҳақдан ботилга оғиш — даҳрийлик — назарда тутилган. Даҳрийлар Ҳақ жалла ва алони йўқ дейдиган, Унинг яратувчилигини инкор қиладиган, Уни тан олмайдиган ҳамда мана шу фикрни ривожлантирадиган каззоб ва бўҳтончи кимсалардир. Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтамизки, даҳрийлик Аллоҳга ширк келтиришдан-да хатарлироқ. Аслида бу икки нарсанинг ҳар бирида ёмонлик бор, балки ёмонликларнинг ҳаммаси шу иккисида мужассам. Мушрик Аллоҳни бор дейди, лекин Унга бошқани шерик қилади. Даҳрий эса Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло борлигини мутлақо инкор қилади. Аллоҳ мушриклар ҳақида деди: "Қасамки: агар ширк келтирсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетар ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан!". (Зумар: 65) "Агар улар ширк келтирганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлар эди". (Анъом: 88) "Биз улар қилган ҳар бир яхши амалга келиб, уни сочилган тўзон каби қилиб юбордик". (Фурқон: 23) Оятлар далолатига кўра, мушрикнинг бутун амаллари пучга чиқар экан. Даҳрийнинг ҳоли бундан ҳам баттар бўлади, унинг зарари янада кўпроқ ва хатарлироқ.[2] Даҳрий ва мушрикнинг ҳар иккиси чорва ҳайвонларидан, эшак, ит ва тўнғиздан ҳам бадтар. Аллоҳ таоло айтди: "Аллоҳнинг наздида энг ёмон жонзотлар кофир бўлган кимсалардир. Чунки, улар иймонсиздирлар". (Анфол: 55) "Албатта, кар ва соқов бўлиб олган ақлсиз кимсалар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир". (Анфол: 22) "Улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озган кимсалардир! (Фурқон: 44) Ҳайвонлар ҳам Раббини ёлғиз деб билади, Унга тасбиҳ айтиб, ибодат қилади. Мана қаранг, ҳудҳуд (попишак) Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи ибодатга лойиқ эканига иқрор бўляпти: "Бас улар то Аллоҳга сажда қилмагунларича Ҳақ йўлга ҳидоят топмаслар. Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча сирларни ошкор қиладиган ҳамда сизлар яширадиган ва ошкор қиладиган барча нарсаларни ҳам биладиган зотдир. «Аллоҳ — Ундан бошқа ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина Улуғ арш эгаси бўлган барҳақ илоҳдир". (Намл: 25, 26) Қушлар Аллоҳга тасбиҳ айтади. Аллоҳ таоло деди: “Самода саф тортган қушлар ҳам тасбеҳ айтиб, поклашини кўрмадингизми? Аниқки, Аллоҳ барчанинг дуою тасбеҳини билиб туради”. (Нур: 41) Тоғлар ҳам худди шундай. Аллоҳ таоло айтди: "Эй тоғлар ва қушлар у (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!" (Сабаъ: 10) Балки, барча махлуқотлар тасбиҳ айтади. Аллоҳ субҳонаҳу деди: "Мавжуд бўлган нарса борки, ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар". (Исро: 44) Демак, айтиб ўтилган ҳамма нарса ва барча махлуқотлар мушрик ва даҳрийдан афзал экан. Даҳрий — Иброҳимнинг отаси Озардан ҳам Абу Лаҳабдан ҳам ёмонроқ. Абу Лаҳаб кофирлиги ва жиноятчилиги билан бирга мушрикдир. Ширк эса улкан зулм, шундай бўлсада, у Аллоҳни тан олади. Даҳрий Рабби борлигини инкор қилади. Яратувчи ва ҳамма нарсани билувчи Аллоҳни тан олмайди. Аллоҳ ширк аҳли ҳақида деди: "Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ» дерлар". (Зумар: 38). Даҳрий аёл, даҳрий қиз дўзахда ўтин ташувчи Абу Лаҳабнинг аёлидан ҳам ёмонроқ! Даҳрий Раббини инкор қилиб, худо йўқ, дейди!! У фаришталарни, қайта тирилишни, савоб ва жазони инкор қилади!!! У жинларни инкор қилади, ҳасад борлигини инкор қилади, сеҳрни инкор қилади, мўъжизаларни инкор қилади ва тушларни инкор қилади! У Қуръонни ёлғон дейди, Аллоҳ туширган бутун китобларни тан олмайди. Таврот, Инжил, Забур ва Илк саҳифаларни ёлғонга чиқаради. Даҳрий бутун пайғамбарларни ёлғон дейди. Одам, Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Мусо, Ийсо каби набий ва расуллардан бирортасини тан олмайди. Даҳрий ҳаром ишларнинг ҳаммасини қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Унинг назарида ҳаром деган нарса йўқ. Унинг учун одам ўлдириш, маҳраму номаҳрам билан зино қилишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Унинг учун ароқ, маст қилувчи ичимликлар, гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга ҳеч қандай моне йўқ. Тўнғиз ва сичқонларни ейишга монелик йўқ. Ялонғоч юриш, уят сўзларни сўзлаш ва ёмон ишларни қилишга монелик йўқ. Баччавозлик қилишга моне йўқ. Уйланмаса ҳам бўлаверади, деб билади. Қайси аёл бўлишидан қатъий назар, у билан зино қилишда заррача ёмонликни кўрмайди. Хотинини хотин деб тан олса-да, унинг зино қилишига тўсқинлик қилмайди. Агарчи у уйланиш керак дейдиганлардан бўлса-да, хотни, онаси ёки опа-синглисини зино қилишига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайди. Унинг наздида итлар, мол-қўйлар билан жинсий алоқа қилишда ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки, уни бу ишлардан тўсадиган на дини ва на ундан қўрқадиган Рабби бор!! Даҳрийлик хатарларидан бири даҳрийдан улкан ёмонликларни кутиш мумкинлигидир Бунинг сабаби – у Аллоҳга иймон келтирмайди, Ундан қўрқмайди. Амал эътиқоднинг маҳсулидир. Шунинг учун даҳрий одам тап тортмасдан зино, ўғирлик, алдоқчилик, ёлғончилик, кўзбўямачилик ва ҳийлакорлик қилаверади. Агар бирон одамни ўлдириб, мол-дунёсини тортиб олиш учун қулай фурсат туғилиб қолгудек бўлса, у иккиланмай шу ишни қилади. Чунки, у ўзини доимо ҳисоб-китобдан омонда, деб ўйлайди! Даҳрийда шариат деган нарса бўлмайди. Шунинг учун у тўнғиз гўштини истеъмол қилиш, ичкилик ичиш, ўлган ҳайвон гўштини ейиш, маҳрамлар билан зино қилиш ва қўшнига хиёнат қилишдан тортинмайди! Агар Аллоҳдан қўрқмаса, уни бу ишлардан нима нарса ҳам тўхтата оларди?! Шунинг учун даҳрийлар ит ва бошқа ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилаётганларини кўрасиз. Кўп жойларда бепарво, яланғоч юраверадилар. На тартиб-қоида, на уят ва на Аллоҳдан қўрқиш бор?! Қачон жиноят қилишга қулай фурсат топилса, қилаверадилар!!
[1]Бу мавзу ўта муҳимлигидан кенг ёритишга ҳаракат қилдим. Бу мавзу ҳақида алоҳида китобим бор. Уни даҳрийликдан огоҳлантириш, унинг оқибатидан қўрқитиш ва ўзимдан жавобгарликни даф қилиш мақсадида ёзганман. Қолаверса, бу боб Рубубият тавҳидининг асосидир. [2] Мақсад ширкнинг зарарини камроқ қилиб кўрсатиш эмасдир асло, Аллоҳ таоло айтганидек: "Албатта ширк ниҳоятда катта зулмдир" (Луқмон: 13). Балки, мақсад даҳрийликнинг хатари нақадар кучли эканини уқтиришдир. |