Сешанба 3 Декабрь 2024 | 1 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ўрганишга бағишланган «Пайғамбаримизнинг уйида бир кун» китоби асосида ўтказилган мусобақа натижаси

2999 марта кўрилган

Мусобақа натижаси

Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Муҳтарам саҳифамиз мухлислари, азиз мусобақамиз иштирокчилари, Аллоҳнинг марҳамати билан ўтказганимиз мусобақа натижасини эълон қилиш фурсати келди.

Мусобақа ташкил қилишдан асосий мақсад; мўжаз бўлсада Пайғамбаримиз Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ сийратларига бағишланган китоб (ча)ни бир сидра биргаликда ўқиб чиқиш эди. Мусобақа баҳона қанчаларимиз бу китобни ўқиб чиқдик. Ким бепарволик, дангасалик қилган бўлса, истиғфор айтсин. Чунки, Пайғамбар ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ га муҳаббатни даъво қилиш қуруқ сўз бўлиб қолмаслиги керак. Ҳақиқий муҳаббат ул зотга эргашиш билан бўлади. Аллоҳ таоло деди: «Айтинг (эй Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади.»Сийратни ўқиб ўрганмасдан қандай эргашиш мумкин?!

Веб саҳифамизда Пайғамбаримиз Муҳаммад ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг ҳаётлари тўла ёритилган «ар-Раҳиқ ал-махтум» номли асар бор. Сиз азизларга ўша китобни ўқишни тавсия қиламиз.

Мусобақа ғолиблари:

  • 1)Умму Муҳаммад Яъқуб100 $
  • 2)Умму Абдуллоҳ75 $
  • 3)Абдулқуддус Муслим50 $

Ғолиблардан musabaqa07@gmail.com мурожаат қилишларини сўраймиз.