|
асосий қисм
Рождество (бугунги кунда янги йил деб аталмиш) байрамни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида
3490 марта кўрилган
Абдулазиз ибн Марзуқ Тарифий
Абу Довуд таржимаси
1)«Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки, Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди; бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!
2)Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгагча бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!
3)Черков епископлари ва тарихчилари Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни мийлодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.
4)Насоролар ўзлари даъво қилаётган Ийсо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли эканини ёдга оладилар. "(Яҳудийлар, насоролар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур". (Марям: 88, 90)
5) Насоролар роҳибларини уйланиш ва бола-чақа қилишдан поклаган бир пайтда бу нарсани Аллоҳга нисбат берадилар. Зотан, Аллоҳ бу нарсадан бениҳоят юксакдир.
6)Китобийя аёлга уйланиш, уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, "Аллоҳ ўғлининг туғилган куни" муносабати билан қувонишига рози бўлманг!
7)Насороларни (Ийсо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.
8) Насороларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.
9) Мусулмон мушрикларнинг диний байрамларида қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас.
"Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаром хордиқ чиқарадиган жойлар ва маъсият ўринлари бўлган) ботилга қатнашмайдилар". (Фурқон: 72) Бу ердаги "ботил"дан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Бу тафсирни салафлардан Абу Олия, Товус ва Ибн Сиринлар айтишган.
11)Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: "Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!" деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
|