асосий қисм
Қайси қариндошим алоқамга ҳақлироқ?
2941 марта кўрилган
• Қариндошлар билан алоқа қилиш фарз. Унинг энг юқориси баданий ва
моддий алоқа, энг қуйиси хатлашув ва салом айтиб юбориш. Қариндош
қанчалик яқин бўлса, энг юқори алоқага ҳақлироқ бўлади. Агар узоқ
бўлса, энг қуйи алоқа кифоя қилади.
• Алоқа қилиш фарз бўлган қариндошлар бир неча даражада бўлиб
уларнинг энг юқориси улар билан турмуш қуришинг ҳаром бўлганлари,
сўнгра уларнинг узоқлашига қараб алоқа ҳам енгиллашаверади.
Ҳадисда келган: "Онанг, отанг, опа-синглинг ва ака-уканг, сўнгра
улардан узоқларига алоқа қил" Имом Насоий ривояти.
• Эмикдошлар, эр ва хотиннинг қариндошлари алоқа қилиш фарз бўлган
қариндошлар жумласига кирмайдилар. Уларга озор бермасликка
тиришмоқ керак. Вафо юзасидан уларни ҳурмат қилинади ва уларга
яхшилик қилинади.
Абдулазиз Тарифий
Арабчадан ўгирувчи: Абу Закария ал-Маданий
|