Сешанба 3 Декабрь 2024 | 1 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Устоз Абдулвалий қори / Исломда бирлашиш асоси

4003 марта кўрилган

Устоз Абдулвалий қори

Исломда бирлашиш асоси

Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ.

Мусулмонлар Исломни мукаммал тушунмоқлари керак ва улар бирлашишнинг маъносини ҳам тушунмоқликлари керак. Эътироз билдирилиши мумкинки, бу бирлашиш ҳақида ҳамма гапириб, лекин ҳечам бирлашилмай юрилибди-ку!

 Бирлашиш Ислом асосида, Ислом ақидаси асосида бўлиши керак. Бирлашишнинг маъноси: Бирор бадавлат одам қўй сўйиб, зиёфат қилиб берса, шу зиёфатда иштирок этиб, яхши еб-ичиб, ҳаммалари бир бўлайлик деб туриб кетиш бирлашиш эмас.

Бирлашиш бир асосга қайтишдир. У қайси асос? У бирон бир одамнинг ҳавоси-хоҳиши бўлмасилиги керак. У бирон бир одамнинг фикри бўлмаслиги керак. У Аллоҳнинг сўзи ва Расули амин бўлган  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари бўлмоғи керак. Шундагина иймон бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يَكُونَ هَوَاهُ تَبَعًا لِمَا جِئْتُ بِهِ»

"Сизлардан бирингиз иймон келтирган бўлмайди, токи унинг ҳавоси мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунича."  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарса ҳаво эмас эди. У киши ўз хоҳишларидан бирон бир нарса олиб келмагандилар. У киши олиб келган нарса Аллоҳ субҳанаҳу ва толо тарафидан бўлган ваҳй эди.

"وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى (3) إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى" سورة النجم.


Агарчи ўн кишини бўлса ҳам Китобу Суннатга қайтишликгина бирлиштирмоғи лозим. 

Ҳаволар бирлашиши бирлашиш эмас...

Бир жойда яшаш бирлашиш эмас...

Ўзбеклик бирлашиш эмас...

Фақат Аллоҳ ва Расулининг сўзига қайтмоқлик бирлашиш бўлмоғи керак. Аллоҳ бизни мана бу бирлашишга чорлайди, бошқа бирлашишлардан воз кечишга чақиради. Бошқа бирлашишлар хатардир. Наҳотки, мусулмон кишиларни, Исломни тушунган одамларни бирлаштириш учун бир одамнинг зиёфатига муҳтож бўлинса?! Оғзинг қани деса, қулоғини кўрсатадиган бир бадавлат одамнинг  зиёфати бизни бирлаштирса?!

Шунинг учун Аллоҳ ва Расулини сўзини агар бир киши қабул қилмаса бундан иймонни нафий қилиняпти, биродарлар! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ақида асосида бирлаштиргандилар, илгариги жоҳилий бирлаштиришлар билан бирлаштирмагандилар. Ҳозирда ҳам баъзи бир кишилар бир бўлиб яшашни хоҳлашади. Ҳамма бир бўлиб яшашга мувофиқ. Лекин баъзи кишиларнинг бирлик деган маъноси шунга ўхшайдики, бирор бир маҳаллада шундай олим, шундай қори ака бўлсангизки,  — Аллоҳ сақласин — одамларни яхши суҳбатида ҳам бўлсангиз, маст қилувчи ичимликларни ичаётган суҳбатида ҳам дуо қилиб ўтирсангиз. Бирор бир кишига шариатга зид иш қиладими, мунофиқми, каззобми, шунга қараб кулиб, шуларга мувофиқ гап топиб берсангиз. Дурадгорга дурадгорча, деҳқонга деҳқонча, ҳаммани кўнглига мувофиқ сўзларни айтиб берсангиз; мана шу одамни, яъни энг катта мунофиқ бўлган одамнигина хоҳлашади. Биродарлар, — бу нарсалардан Аллоҳ сақласин!- демоқлигимиз керак.

Овозли дарсларидан олинди.