Якшанба 22 Декабрь 2024 | 20 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Қариб исмининг маъноси

3731 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Қариб исми Қуръони Каримда уч ўринда келган.  Биринчиси Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “……” Аллоҳ таоло деди: “Агар сиздан бандаларим Мен ҳақимда сўраса, Мен уларга яқинман. Дуо қилувчи Менга дуо қилган пайтда унинг дуосини ижобат қиламан. Бандаларим Менга итоат қилиб-истижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, улар тўғри йўлга йўллансалар.” Ва яна Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “……” "Айтинг эй Пайғамбар, агар мен тўғри йўлдан чиқсам, адашишим ўзимгадир. Агар тўғри йўлга ҳидоятланадиган бўлсам, Раббим менга ваҳий қилган нарса билан ҳидоятланаман. Албатта у дуо қилган ва сўраган бандаларнинг дуоларини эшитувчи ва уларга яқин зотдир.” Ва яна Аллоҳ таоло деди: “…….” Аллоҳ таоло деди: "Самуд қавмига биродарлари Солиҳни юбордик. У деди: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, сизлар учун Ундан бошқа бирон маъбуд йўқ, бирон илоҳ йўқ. У сизларни ердан яратди, яъни сизларнинг яратилишингизни ердан бошлади, — яъни отангиз Одам алайҳис-саломни шу ердан яратди — ва сизларни бу ерни обод қилувчилар қилиб қўйди. Аллоҳга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилиб қайтинглар. Албатта менинг Раббим Ўзи учун ибодатни холис қилганларга яқин, уларнинг дуосини ижобат қилувчидир.” Аллоҳ таолонинг яқинлигига мана шу оятлар далолат қилади. Бу яқинлик Аллоҳни яхши кўрувчи обид бандаларга, Унинг буйруқларига ижобат қилиб, бўйсинадиган, Унга дуо қилувчи бандаларига хос яқинликдир. Бу яқинликнинг ҳақиқатини идрок қилиш мумкин эмас. Балки, унинг асарлари Аллоҳнинг мўмин бандаларига лутфи ва уларни яхши ишларга маваффақ қилиши ва уларга бўлган инояти, эҳтимомидан билинади. Аллоҳнинг дуо қилувчиларнинг дуоларини ижобат қилиши ва ибодат қилганларга савоб бериши унинг осорларидандир.

Суннатда Аллоҳ азза ва жалланинг мўмин бандларига, тақводор дўстларига яқин эканига далолат қилувчи кўплаб ҳадислар собит бўлган. У мўмин бандаларининг дуоларини эшитади, уларнинг нидоларига ижобат қилади, уларнинг сўраган нарсаларини беради. Саҳиҳайнда, яъни Имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, дедилар: “……” “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдик, одамлар такбирни қаттиқ овоз чиқариб айта бошладилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ўзларингизга юмшоқ муомала қилинглар, ўзларингга раҳм қилинглар, сизлар кар ва ғойиб бўлган Зотга дуо қилмаяпсизлар, сизлар эшитувчи ва яқин бўлган Зотга дуо қиляпсизлар. У сизлар билан биргадир. Яъни, у эшитиши билан кўриши билан яқинлиги билан сизлар билан биргадир, гарчи Ўзи Аршнинг устида бўлса ҳам.” Яна Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “……” “ Аллоҳ азза ва жалла деди: “Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Ким менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен томон юриб келса, Мен у томон югураман.”

Мўмин бандаларига яқин ва уларнинг дуоларини эшитиб, ижобат қиладиган Раббимиз Аллоҳ таолодан бизни Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилишини ва ҳақда собит қилиб Ўзининг исмларини аҳли сунна вал-жамоанинг тушунчасига кўра чиройли ўқиб ўрганишимизни насиб айласин.