асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Азиз исмининг маъноси4584 марта кўрилган
Иккинчи маъно: Беҳожатлик азизлиги; Ул Зот зоти билан беҳожатдир, бой-ғанийдир. У бирон кимсага муҳтож эмас. Бандалар Унинг зарарига етиб Унга зарар бериша олмайди. Унинг фойдасига етиб, Унга фойда бериша олмайди. Яъни, Унга фойда ҳам, зарар ҳам бериша олмайди. Балки, У Зарар берувчи-Фойда берувчи, Ато берувчи-Ман қилувчи у биронтадан енгилишдан, биронта Унга қарши қодир бўлишдан покдир ва У Ўзининг улуғлиги ва азаматига лойиқ бўлмайдиган айбу нуқсонлардан ва Унинг камолотига зид бўлган барча нарсалардан, ҳамда шериклар ва тенгдошларни ушлашдан пок бўлган зотдир. Аллоҳ таоло деди: “……” “Раббингиз Раббил изза улар васфлаётган камчилик-нуқсонлардан покдир. Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарларга салом. Бутун оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.” Учинчи маъноси: Барча коинотлар устидан ғалаба ва қаҳр, яъни бўйсундириш азизлиги. Бутун коинотлар, мавжудотлар Аллоҳ таоло олдида мағлуб, Аллоҳнинг азаматига ва иродасига бўйсунган, итоат қилган, бутун махлуқотларнинг бошқаруви Унинг қўлида. Улардан биронтаси агар ҳаракатланадиган бўлса ёки бир тасарруфни қиладиган бўлса, албатта Аллоҳ таоло берган куч-қувват ва изн билангина қилади. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди. Куч-қувват фақат Аллоҳ таоло томонидангина бўлади. Яъни, бандалардаги бир нарсага имконият, бирор нарсани қила олиш Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳнинг куч-қуввати билан бўлади. Агар Аллоҳ таоло бермаса, бирон нарса, бирон жондор ҳаракатлана олмайди ҳам, бирон ишни ҳам қила олмайди. |