Душанба 23 Декабрь 2024 | 21 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Кафил, Ал-Вакил исмларининг маъноси

3185 марта кўрилган


“......” Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Аллоҳни ўзларингизга кафил қилиб, қасамни мустаҳкамлаганингиздан кейин қасамларни бузманглар.” “……” Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳ уларнинг иймонларини зиёда қилди. Улар Аллоҳ бизга кифоядир, У қандай ҳам яхши Вакил дейишди.” Уламолар биринчи оятдаги “……”ни Аллоҳ таолони ўзларингизга кафил қилдингиз, гувоҳ қилдингиз, ҳофиз қилдингиз, зомин қилдингиз деб айтганлар.

Кафил — халойиқларни ишларини бажарувчи, уларнинг қут-озиқ-овқатларини ва ризқларини кафолатга олган зот демакдир. Ризқ — одамга фойдали бўлган ҳар қандай нарса. У ҳалол бўлсин, ҳаром бўлсин, фарқсиз, буни ҳаммасини ризқ дейилади. Ризқ деганда фақат еб-ичиш тушунилмайди. Ризқ деганда фарзанд ҳам ризқ, илм ҳам ризқ, бирор бир ишга жойлашиш ҳам ризқ, алмуҳим инсонга фойдаси тегадиган ҳар бир нарсанинг ҳосил бўлиши ризқ ҳисобланади.

Ким Аллоҳ суҳбанаҳу ва таолога қасам ичган пайтда, аҳд берган пайтда Аллоҳ таолога ўзидан содиқликни кўрсатса ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг кафил эканига рози бўлса, Аллоҳ таоло бу бандага аҳдига вафо қилишида ёрдам беради. У учун ишларни ўзи ўйламаган томонлардан енгиллатиб қўяди, бу — кафилнинг маъноси.

Вакилнинг маъноси эса кофий-кифоя қилувчи, кафил деган маънодадир, яъни буларнинг иккисини ҳам маъноси бир. Вакил умумий бўлади, хусусий бўлади. Аллоҳнинг умумий вакиллигига ушбу оят далолат қилади: “……” “У яъни Аллоҳ ҳар бир нарсага Вакилдир.” Ушбу оят ҳам “......” Аллоҳ ҳар бир нарсага вакилдир, яъни барча махлуқотларнинг ризқларини ва қут-озиқ-оқватларни кафолатловчи, барча мавжудотларнинг ишларини тадбир қилиб, уларда тасарруф қилувчи. Аллоҳнинг хос вакиллигига ушбу оят далолат қилади: “……” “Аллоҳ таолога таваккул қилинг. Аллоҳнинг вакиллиги кифоядир.” Ва яна ушбу оят ҳам далолат қилади: “……” “Улар Аллоҳ таоло бизга кифоядир. У қандай ҳам яхши вакилдир дедилар.” Яъни, Ул Зот ўзига ёрдам сўраб борган банда учун кифоя қилувчи, у билан ҳимояланган бандани сақловчи деганидир. Бу вакиллик Аллоҳ таолога таваккул қилувчи, Унга иймон келтирувчи бандаларига хосдир. Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига таваккул қилиш дин даражаларининг ҳаммасининг асл асосидир. Таваккулнинг дин даражадаларидан тутган ўрни худди жасадни бошга нисбатан ўрнига ўхшайди. Бош жасад устида турганидек, иймон, унинг даражалари ва унинг амаллари ҳам таваккул устида қоим бўлади.