асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ар-Рауф исмининг маъноси4332 марта кўрилган Рауф исми Қуръони Каримда ўн оятда келган. Раъфат Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: Раҳмат маъноларининг энг олийсидир. Раъфат дунёда барча махлуқотларига умумий суратда бўлса, охиратда эса уларнинг баъзиларига бўлади, улар Аллоҳнинг мўмин дўстлари ва тақводор бандалари. Аҳли илмлар Аллоҳнинг гўзал исмларини тушуниш бобида тақрир қилган фойдали қоидалардан бири: Қуръон оятлари Аллоҳнинг гўзал исмларидан бирортаси билан якунланадиган бўлса, бу мана шу оятда зикр қилинган ҳукмнинг оят у билан якунланган улуғ исмга алоқаси бор эканлигига далолат қилади. Буни тааммул қилиш бандага Аллоҳнинг гўзал исмларини тушунишда ёрдам берадиган нарсаларнинг энг катталаридандир. Бунга бир мисол Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “……” “У кунда яъни қиёмат кунида ҳар бир жон ўзи қилган яхшиликни кутиб турган ҳолатда топади. Ўзи қилган ёмонликни ҳам кутиб турганини топади ва бу жон бу ёмонлик билан ўзи ўртасида жуда ҳам узоқ замон (масофа) бўлишини хоҳлайди. Аллоҳ сизларни Ўзининг қаттиқ азобидан огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларига Рауф ўта меҳрли бўлган зотдир.” Юқоридаги қоидага солиб бу оятни тааммул қиладиган бўлсак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло иқобининг жуда ҳам қаттиқлиги, жазосининг жуда ҳам катталиги билан бирга у бандаларига ўта меҳрли эканини ҳам ифодаламоқда бу оят. Аллоҳ бандаларига меҳрибонлигидан бандаларини бузғунчилик ва йўлдан озишдан огоҳлантирди ва қўрқитди. Мақсад улар унинг ёмон натижадаларидан ва ёмон оқибатларидан саломат қолишликлари учун. Аллоҳ азза ва жалла бандаларига раҳм қилганидан, ўта меҳрибонлик қилганидан, бандалари учун улар орқали яхшиликларга, олий даражаларга етишадиган йўлларни енгил қилиб қўйди. Ул Зотнинг раҳмати ва ўта меҳрибонлигидан бандаларини ёмонликка олиб борадиган йўллардан огоҳлантириб қўйди. Яна бир мисол Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “......” Аллоҳ таоло деди: “Аввалгилар ўтганларидан кейин улардан кейин келган мўминлар айтадиларки, эй Раббимиз бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қил. Қалбларимизда иймон келтирганлар учун ҳиқд-ҳасадни қилмагин, Раббимиз албатта сен Рауфун Раҳимсан.” Бу ҳам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мўмин бандаларига ўта меҳрибонлигиданки, улар ўртасида иймон алоқаларини дин робиталарини ва тақво занжирларини ўта мустаҳкам қилди ва улардан кейин келганларини, аввал ўтганларни яхши кўрувчи ва уларнинг ҳаққига яхши дуолар қилувчи қилиб қўйди. Рауфун Роҳим бўлган хожамизнинг бизга марҳамат қилган илтифоти ва бизга берган атоси нақадар улуғ! |