асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳнинг гўзал исмлари шарҳи 5/Аш-Шакур, Аш-Шокир исмларининг маъноси5971 марта кўрилган
Ғафур, яъни гуноҳларни кечирувчи ва Шакур: бандаларнинг қилган амалларига кўп савобларни бериш билан тақдирловчи. Иккинчиси: “……” Жаннатга кирган аҳли жаннат айтадики: “Биздан барча хафагарчиликларни, маҳзунликларни кеткизган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Албатта бизнинг Раббимиз гуноҳларни кечирувчи Ғафур, қилинган оз амалларга кўп савобларни берувчи Шакур-тақдирловчи зотдир." Учинчи оят: “……” “Ким бир ҳасанани-яхши ишни қиладиган бўлса, Биз унга ҳасанотларни зиёда қиламиз, яъни унга ажрларини кўпайтириб ёзамиз ва кўпайтириб берамиз. Албатта Аллоҳ бандалардан содир бўладиган гуноҳларни, хатоларни кечирувчи ва улар қилган амалларни тақдирловчи бўлган зотдир, Шакур зотдир.” Тўртинчи оят : “......” “Агар сизлар Аллоҳ таолога чиройли қарз берсангизлар, яъни инфоқ-эҳсон қилсангизлар, Аллоҳ таоло уни сизларга кўпайтириб беради ва сизларнинг гуноҳларингизни кечади. Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилган кишиларни муносиб тақдирловчи Ҳалим зотдир.” Шокир исми икки ўринда кеган. Аллоҳ таоло деди: “……” “Ким ихтиёрий солиҳ амалларни қиладиган бўлса, албатта Аллоҳ бу амалларни тақдирловчи, уларга ажр-савоб берувчи ва бандалари қилган амалларни билувчи бўлган зотдир.” Ва яна Аллоҳ таоло деди: “......” “Агар сизлар амалларни чиройли қилиб Аллоҳ ва Расулига иймон келтирсангизлар, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади? Аллоҳ Шакирун Алийм бўлган зотдир.” Ушбу икки исм ворид бўлган мазкур олти ўриннинг ҳаммаси Аллоҳ азза ва жалла томонидан итоат қилувчиларга савоб бериш, уларга ажрларни тўла қилиб бериш ва ўз фазлидан зиёдани бериш ва савобларни кўпайтириб бериш билан илтифот кўрсатиш ўринларидир. Бу эса бизга бу икки исмнинг маъносини баён қилиб берувчи нарсадир. Шакур, Шокир бўлган зотнинг олдида амал қилувчининг амали зое бўлмайди. Балки, У ҳисобсиз ажрни унга кўпайтириб беради. Ул зот амалдан озгинасини ҳам қабул қилади ва озгина амалга кўп савобни, мўл атони ва кенг тортиқни беради. Ул зот ихлос билан амал қилганларга амалларни беҳисоб зиёдалаштириб қабул қилади ва шукр қилувчиларга шукр қилади ва зикр қилувчиларни зикр қилади. Ким Унга бир қарич яқинлашса, У унга бир зироъ яқинлашади-бир газ яқинлашади. Ким Унга бир газ яқинлашса, У унга бир қулоч яқинлашади. Ким Унинг олдига бир ҳасана билан келса, У унга ҳасанотни ўн бараварига ва ундан зиёдасини кўпайтириб беради ва унга Ўз томонидан улкан ажрни беради. Мазкур оятларда Ғафур ва Шакур исмлари ўртаси жамланган ул зот гуноҳларни ҳаммасини, ҳар қанча катта бўлса ҳам кечиради. Гуноҳ унинг кечириши олдида катта бўлмайди, яъни ҳар қанча катта бўлса ҳам кечираверади. Ул зот ҳар қандай амал, гарчи у оз бўлса ҳам, зарра мисқолича бўлса ҳам уни тақдирлайди. Шунинг учун ҳам мусулмон киши Аллоҳнинг ҳар қанча бўлса ҳам катта гуноҳларини кечириб юборишидан ноумид бўлмаслиги керак ва шунингдек, у яхши амалларни ҳар қанча оз бўлса ҳам, ўта кичик бўлса ҳам ҳақир санашлиги мумкин эмас. Чунки Раб субҳанаҳу ва таоло гуноҳларни кечирувчи ва зарра мисқолича бўлса ҳам амалларни тақдирловчи бўлган зотдир. |