Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳнинг гўзал исмларининг шарҳи/4 Ал-Валий, Ал-Мавло

4392 марта кўрилган


Бу икки исм Қуръони Каримда кўп ворид бўлган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: "....." "Балки ана у мушриклар Аллоҳ таолодан ўзга дўстларни тутдилар. Аллоҳ - Валийдир, яъни бандаси унга ибодат ва тоат билан валийлик қиладиган, у эса мўмин бандаларини зулматлардан нурга чиқаришлик билан барча ишларида ёрдам беришлик билан уларга валийлик қилади, Уларнинг ишларини бошқарадиган Валийдир. Ул зот ўликларни қиёмат кунида қайта тирилтиради ва Ул зот ҳар бир нарсага қодир бўлган зотдир.” Аллоҳ таоло деди: "......" "Аллоҳ таолога боғланинглар, у сизларнинг мавлоингиз-хожангиздир. Ул зот қандай ҳам яхши Валий ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчи.” Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: "......" "Балки Аллоҳ сизларнинг Валийингиз, хожангиз сизларга ёрдам берувчи зот. У ёрдам берувчиларнинг яхшироғидир.” Аллоҳ таолонинг вилояти ва бандаларини дўст тутиши ва уларнинг ишларини бошқариши икки турли бўлади: Вилояти омма ва вилояти хосса.

Умумий вилоят: Бу вилоятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча коинотларни, махлуқотларни бошқаради ва уларда тасарруф қилади. Бандаларига Ўзи хоҳлаган яхшилик ва ёмонлик, фойда ва зарарларни тақдир қилади ва бу умумий вилоятда мулкнинг-эгадорликнинг барча маънолари Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи учун эканлиги исбот қилинади. Бандаларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг тадбири остидадир. Улардан бирортаси учун Аллоҳ таолонинг хоҳиш ва қудрат доирасидан чиқиши мумкин эмас. Бу эса мўминни ҳам, кофирни ҳам, яхшини ҳам, ёмонни ҳам ўз ичига олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далолат қилади: "......" “Сўнгра улар ҳақиқий хожалари, мавлолари Аллоҳга қайтарилдилар. Огоҳ бўлинглар ҳукм Унингдир. У энг тез ҳисоб-китоб қилувчидир." Бу умумий вилоят эди.

Иккинчи тури: хос вилоят ва хос бошқариш бўлиб Қуръони Карим ва Суннатун Набавийяда келадиган вилоятлар мана шу бобдандир. У жуда ҳам улкан вилоят бўлиб, Аллоҳ таоло уни мўмин бандаларига ўзининг итоаткор ҳизбига ва муттаққин дўстларига хослагандир. Ушбу улкан вилоятга фақат содиқ иймон билан, сиру ошкор ҳолатда Аллоҳ таолодан тақво қилиш билан ва Ислом буюрган фарзлар ва дин тарғиб қилган амаллар билан Аллоҳ таолога яқинлик-қурбат хосил қилишда ижтиҳод қилиш билангина етилишини Аллоҳ таоло Қуръони Каримда баён қилган: "......" "Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг дўстларига хавф ҳам йўқ, улар хафа ҳам бўлмайдилар, улар иймон келтирган кишилар, улар тақво қилишар эдилар."

Эй Парвардигор Ўзинг бизнинг ишларимизни бошқаргин, Ўзинг бизларни дўст тутиб, Ўзинг бизларга ёрдам бергин ва бизни содиқ, мўмин ва муттақин бандаларингдан қилгин.