Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Восеъ исмининг маъноси

3389 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Восеъ исми Қуръони Каримнинг кўп ўринларида такрор келган. Унинг маъноси: сифатлари, васфлари ва уларга тааллуқли бўлган нарсалари бирор киши Унга лойиқ сано айта олмайдиган даражада кенг бўлган деган маънодадир.

Аллоҳ таоло Ўзига қандай сано айтган бўлса шундайдир. Ул зот Азамати, салтанати, мулки кенг, фазли ва эҳсони кенг, марҳамати ва карами буюк бўлган зотдир.

Восеъ исми Аллоҳ таолонинг барча сифатлари кенг қамровли жуда ҳам кенг, буюк эканлигига далолат қилар экан. Аллоҳ таоло илми ва раҳматининг кенглигини баён қилиб деди: "......" "Эй Раббимиз, Сен ҳамма нарсаларни раҳматинг ва илминг билан қамраб олгансан.” Аллоҳ таоло ризқининг кенглигини баён қилиб деди: "......" “Агар улар фақир бўладиган бўлсалар, Аллоҳ таоло ўз фазли марҳамати билан уларни беҳожат қилиб, бой қилиб қўяди. Аллоҳ яхшилиги кўп ва фазли карами буюк бўлган Восеъ ва Алим зотдир." Аллоҳ таоло мағфиратининг кенглигини баён қилиб деди: "......" "Аллоҳ таоло сизларга Ўзи томонидан мағфиратни ва фазли марҳаматни ваъда қилади. Аллоҳ мағфирати ва фазли кенг бўлган ва буларга бандаларидан лойиқ эканларини биладиган зотдир."

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига динларида кенг қилиб қўйганлиги уларни тоқатларида бўлмаган нарсаларга буюрмаганлиги Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Восеъ исмининг шоҳидларидандир. Аллоҳ таоло деди: "......" "Аллоҳ таоло бирор жонга ўз тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди."

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога марҳамат қилгани ва енгиллаштириб бергани учун жуда ҳам кўп, пок, муборак ва Роббимиз ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган ҳамду санолар бўлсин.