Душанба 30 Декабрь 2024 | 28 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиши жоизми?

13809 марта кўрилган

Савол-жавобни ўқишингиздан олдин маълумингиз бўлсинким, биз бу савол-жавобни ўқувчиларимизнинг қизиқишлари ва фойдали талаби илмга бўлган ҳимматларини синаш учун қўйдик. Сайтимизда қўйиб борилаётган Аллоҳнинг гўзал исмларининг маънолари ҳақидаги дарсликнинг аввали Аллоҳ исми ҳақидаги мақола 22 кунда 127 марта кўрилган. Агар сиз ана шу 127 кишидан бири бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг акс ҳолда динингизда сиз учун фойдалироқ бўлган илмга интилинг! 

Савол:


Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиб-ялаши мумкинми?


Жавоб:


Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!


Эр-хотин бир-бирининг танасидан лаззатланиши жоиз. Аллоҳ таоло: “Хотинларингиз сизларнинг экинзорингиздир. Экинзорингизга хоҳлаган тарафингиздан келаверинглар” – деган (Бақара, 223). Лекин эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатларда эр аёлининг орқасига ёки ҳайз вақтида унинг олдига яқинлик қилиши тақиқланади. Аллоҳ таоло: “Ҳайз вақтида аёлларингиздан (яъни уларга яқинлик қилишдан) сақланинглар” – деган (Бақара, 222). Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, эр-хотинлик муносабатларида исломий одобларга риоя қилиш керак. Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиши исломий одобларга зид. Қолаверса, одатда жинсий аъзолар нажосатдан холи бўлмайди. У ердаги нажосатларни оғизга кириши эса ҳаромдир. Шунингдек, жинсий аъзони ўпиш вақтида мазий чиқиб кетиш эҳтимоли бор.  Мазийнинг нажосат эканида уламолар ўртасида хилоф йўқ. Шундай экан, эҳтиёт юзасидан бу ишни қилмагани афзал. Аллоҳ таоло: “Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва (ҳар хил нажосатлардан) покланувчиларни севади” – деган (Бақара, 222).


Нажосатдан тозаланган жинсий аъзони оғизга солишнинг ҳаромлигига очиқ далил келмагани учун биз бу ишни ҳаром дея олмаймиз. Лекин ҳар хил нажосат бўлиши мумкин бўлган аъзоларни Қуръон ўқийдиган оғизга солиш ярашмайди, валлоҳу аълам!

Манба: http://ixlos.org/?p=1652