асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Кабир Ал-Азим исмларининг маъноси3490 марта кўрилган
Кибр, мутаккабирлик яъни ҳаммадан ўзини катта тушиш ва буюклик Аллоҳ таолога хос. Ким агар мен катта бўламан, мен каттаман деб катталикни, буюкликни даъво қилса, Аллоҳ таоло уни дўзахга киритади. Бандалар Аллоҳ таолонинг васфи бўлган Кибриё ва Азаматнинг қадрни билолмайдилар ва унинг моҳиятига етолмайдилар. Мусулмон киши агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан каттароқ ва ҳар бир нарса ҳар қанча катта бўлса ҳам Аллоҳ таолонинг Кибриёси ва Азаматининг олдида кичкина бўлиб қолишини билса ва шунга иймон келтириб, шундай эътиқод қилса, у банда Раббига ҳокисор бўлади ва Унинг олдида товозели бўлади ҳамда ибодатнинг барча турларини Аллоҳ таолога қилади, бу ибодатларга Унинг ёлғиз Ўзи мустаҳиқ деб эътиқод қилади ва ҳар бир мушрик буюк Рaббини ҳақиқатда қадрни билмаган эканлигини билади. Аллоҳ таоло деди: “…..” “Улар Аллоҳ таолони ҳақиқий қадрламадилар, Қиёмат кунида ернинг ҳаммаси унинг сиқимидадир. Самовотлар эса Аллоҳнинг ўнг қўлида ўралган ҳолатда бўлади. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан олий ва покдир. Субҳанааллоҳ бу мушрикларнинг ақли қаерга кетган?” Улар ўзларининг хорликлари, бўйсунишларини арзимаган махлуқотларга ва бошқасига фойда-зарар етказиш уёқда турсин, ўзига ҳам фойда-зарар етказа олмайдиган ҳақир коинотларга буриб қўйдилар ва Кабирул-Мутaол бўлган, юзлар унга бурилган, овозлар ундан қўрқиб товозе билан пасайган, қалблар ундан қўрқиб титраган, бўйинлар унга эгилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ва улуғ яратувчи Роббул Азиймга бўйинсиниш ва унга таслим бўлишни тарк қилганлар. Ал-Кабирул-Азийм бўлган Раббимизга бўйнимизни эгадиган қилиб қўйган буюк Раббимизга ҳамду санолар айтамиз. |