асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Ваҳҳоб2985 марта кўрилган
Ваҳҳоб — ҳибаси, илтифоти, атоси кўп деган маънода. Араб тилида "фаъол" сийғаси муболаға учун қўлланади. Аллоҳ жалла ва ало Ваҳҳобдир. Бандаларига Ўзининг буюк фазлидан ато қилади. Уларга неъматларни кетма-кет беради. Уларга атосини кенг-мўл қилади. Уларга тортиқларни мўл-кўл қилади. Аллоҳ таоло атоларининг кўплиги, кетма-кетлиги, турли-туманлиги ва кенглиги туфайли сифат фаъол вазнида келди, яъни сийғайи муболағалада келди. Ҳар бир нарсанинг хазинаси, осмону ер малакутлари, бутун ишларнинг жиловлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлидадир. Аллоҳ — мулкида хоҳлаганидек тасарруф қилади. Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда ҳибаларнинг турли-туманини зикр қилди ва пайғамлари ва бандаларининг ичидаги солиҳ кишилар Аллоҳ таолога бу ҳибаларини талаб қилиб бунга етишиш учун Аллоҳга юзланиб илтижо қилганиларини ҳам зикр қилди. Ушбу турли-туман атолар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлидадир. Ул зот ушбу коинотнинг эгаси. Унда хоҳлаганидек тасарруф қиладиган зотдир. Аллоҳ таоло деди: “……” “Еру осмонлар мулки Аллоҳга хосдир. Хоҳлаган нарсасини яратaди, хоҳлаган бандасига қизларни беради ва хоҳлаганига ўғилларни беради ёки бу фарзандларни ўғил ва қизлар қилиб беради, хоҳлаган бандасини эса бепушт қилади. Ул зот нима яратишни биладиган ва хоҳлаган нарсасини яратишга қодир бўлган Зотдир. У зотни бирон нарсани яратмоқчи бўлганда бирон нарса ожиз қолдира олмайди.” Эй Аллоҳим, бизга берган барча атоларингга ҳамд айтамиз ва ўз марҳаматинг билан бизга янада ҳам зиёдаларни беришингни сўраймиз. |