асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳнинг гўзал исмлари 2 / Ал-Аҳад, Ал-Вoҳид5280 марта кўрилган Аллоҳ табарокa ва таолонинг Аҳад исми Қуръони Каримда фақат бир ўринда, Ихлос сурасида келган. Бу буюк суранинг Қуръонни учдан бирига тенг эканлиги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннатда ривоят қилинган. Чунки, бу сура Раб таолонинг гўзал исмларини ва олий ва буюк сифатларини баён қилишга хослангандир. Аллоҳнинг Воҳид исми Қуръони Каримнинг кўп ўринларида такрор-такрор келган. Бу икки исм Аллоҳ таолонинг яккалиги ва ваҳдониятига далолат қилади. Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло улуғворлик ва жалолат сифатлари билан ёлғиз. Буюклик, кибриё гўзаллик васфлари билан якка. У зотида бирдир, Унинг ўхшаши йўқ, сифатларида бирдир, Унинг мисли йўқ, феълларида бирдир, унинг шериги ҳам ёрдамчиси ҳам йўқдир. У улуҳиятда бирдир, муҳаббатда, таъзимда, ҳокосирлик ва бўйсунишликда унинг тенги йўқдир. Аллоҳнинг Воҳид исми Қуръони Каримда турли мақомларда тавҳидни тасдиқлаш, шикр ва тенгдошликни бекор қилиш сиёқларида ворид бўлган. Аллоҳ субҳанaҳу ва таоло ваҳдониятни тасқидлаш ва динни Унинг Ўзига холис қилишни вожиб эканлигини баён қилиб деди: “Сизларнинг илоҳингиз-маъбудингиз бир илоҳдир, ундан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, Унинг Ўзи барҳақдир, У Раҳмондир, Раҳимдир.” Аллоҳ таоло мушрикларни ақидаларини бекор қилиб деди: “……” Аллоҳ таоло деди: “Сизлар иккита илоҳни тутманглар, балки У бир илоҳдир мендангина қўрқинлар.” Аллоҳ таоло деди: “…..” “Турли туман тарқоқ Рaблар яхшироқми, ёки ҳар нарсага қодир Аллоҳ яхшироқми?!” Бандаларга Аллоҳни мутлaқ камолотини ва унинг ваҳдониятда ёлғиз эканлигини эътироф қилиб, сўз билан эътиқод билан амал билан ва Аллоҳ таолони ибодатнинг барча турлари билан шериксиз, ёлғиз Ўзини яккалашлари вожибдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни ўзига ихлос билан, тавҳид билан ибодат қилишимизга муваффақ қилсин. |