Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳижрий йил

3202 марта кўрилган

Ҳижрий йил

Умар ибн Ал-Хаттоб сананинг бошланишини ҳижрат билан белгиладилар, аҳли китоблар қилгандек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари билан эмас. Ул зот бу билан одамларга бу уммат замонлар ва ҳодисалар уммати эмас балки амал уммати экани ва унда амал бўлмаган замонни улуғламасликларини билдириб қўймоқчи бўлдилар.

Ҳижрий сана Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидан эътиборан олинган: "Биринчи кундан тақво устига қурилган масжид..." Аллоҳ таоло бу кунни биринчи кун деб номлади, мана шу кун ҳижратнинг аввалги куни. Суҳайлий саҳобалардан ривоят қилган.

Ҳижрий йил ҳам вақт ғилдирагидир, у кун, хафта, ой ва асрлар айлангандек айланади. Бу йилнинг бошланиши билан табриклашнинг аслини билмайман, агар эслатма берса ва дуойи хайр қилса, яхши.

Йилнинг бошланиши ва ниҳоясига тегишли на қавлий ва на феълий ва на фазилатга далолат қилувчи шаръий аҳкомлар мавжуд. Ҳижрий сана Умар розияллоҳу анҳунинг давридагина тартибланган.

Ҳар бир одамнинг ўз йили бор, у унинг туғилган кунидан бошланади. Бу унинг ҳақиқий умридир. Муҳаррамдан бошланадиган йил тарихни тартиблаш учун қўйилган. Сиз ундан эмас, ўз йилингиздан сўраласиз. Шундай экан умрингизнинг ҳар бир лаҳзасини дунё ва охират учун фойдали, самарали ўтказинг.  

Шайх Абдулазиз ат-Трейфий
Абу Закария ал-Маданий таржимаси