асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Қийинчилик етганда амал қилинадиган қоидалар5842 марта кўрилган Муаллиф: Д. Умар Муқбил بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ Биринчи қоида: Мусибатланган фақат сен эмас. Иккинчи қоида: Аллоҳ тақдир қилган нарса беҳикмат бўлмас. Учинчи қоида: Фойда келтирувчи ва зарарни даф қилувчи Ёлғиз Аллоҳдир, Аллоҳдан бошқадан умид қилма. Тўртинчи қоида: Сенга етган нарса етмай қолиши, етмаган нарса етиши мумкин эмас. Бешинчи қоида: Дунёнинг ҳақиқатини бил, хотиржам бўласан. Олтинчи қоида: Раббингга чиройли гумонда бўл. Еттинчи қоида: Аллоҳ сенга танлаган нарса сен ўзингга танлагандан кўра яхшироқ. Саккизинчи қоида: Мусибат қанча оғирлашса, кушойиш шунча яқинлашади. Тўққизинчи қоида: Кушойиш қандай келаркин, деб ўйлама. Аллоҳ бир нарсани хоҳласа унинг хаёлга келмаган сабабларини ҳозирлаб қўяди. Ўнинчи қоида: Сен кушойиш очқичлари Унинг қўлида бўлган зотга дуо қил. Кушойиш: енгиллик, мусибатнинг ариши. |