асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Уйланишдаги одоблар ва гуноҳлар5042 марта кўрилган Тайёрлаган: Машъал Магрибий Бисмиллахир рохманир рохийм (وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً) (الروم:21) «У (Аллох) нинг мўъжизаларидан бири – сизлар учун ўзингиздан хотиржам бўлишингиз учун жуфтингизни яратиши ва ўртангизда мухаббат ва рахматни килиб кўйишидир» (Рум: 21)- деб айтган Аллох таъолога хамду санолар, «Севимли ва тугадиган аёлларга уйланинглар! Чунки мен сизларнинг кўплигингиз билан киёмат куни пайгамбарларга фахрланаман»- деб айтган пайгамбаримизга салавоту саломлар бўлсин. Уйланмокчи ва оиласига ковушмокчи бўлган эркак учун килиши керак бўлган баъзи ишлар бор, улар куйидагича: Биринчи: ОдобларКўлини келиннинг пешонасига кўйиб, хаккига дуо килиш. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Агар биронтангиз уйланса ёки хизматкор сотиб олса, куйидагича дуо килсин: «Эй Аллох! Мен Сендан унинг ва унга табиат килиб берган нарсангнинг яхшилигини сўрайман. Унинг ва унга табиат килиб берган нарсангнинг ёмонлигидан панох беришингни сўрайман». (Имом Бухорий ривояти). Икковларининг бирга икки ракаат намоз ўкишлари, мустахабдир. Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху ривоят килади: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хотин эрининг олдига кирганида, эр ўрнидан туради. Хотин унинг оркасида туриб, (биргалашиб) икки ракаат намоз ўкийдилар. (Намоздан сўнг эр): «Илохим, оиламдан менга, мендан оиламга барака ато эт! Илохим, уларни мендан, мени улардан ризклантир! Илохим, ўртамизни, модомики, бирлаштирар экансан, яхшилик билан бирлаштир, ўртамизни ажратган пайтингда яхшилик билан ажрат!»- дейди»» (Табароний ривояти, Албоний бу хадисни «сахих» деди). Жимоъ пайтидаги ният Келин билан куёв жинсий якинлик килаётганларида, бу алокадан максад ўзларини харом ишлардан саклаш эканини, ният килишлари керак. Агар шундай килсалар, ковушишлари уларга садака бўлиб ёзилади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг бирингизнинг (аёли билан килган) жимосида хам садака бор»- дедилар. Сахобалар: «Бизлардан биримиз шахватини кондирса хам савоб бўладими?!»- деб савол бердилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Агар у шахватини харом йўл билан кондирса гунох бўлардими?»- деб савол тарикасида жавоб берганларида, сахобалар: «Ха»- деб жавоб бердилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Шунга ўхшаш,. «уни» халол йўл билан кондирса, савоб бўлади»- дедилар (Имом Муслим ривояти). Хотини билан ковушиш олдидан дуо килиш Эр хотини билан ковушишдан аввал ушбу дуони килиши керак: ( بِسْمِ اللَّهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ، وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا ) . «Бисмиллах, аллохумма жаннибнаш-шайтон, ва жаннибиш-шайтона мо разактанаа» «Бисмиллах.. (Аллох номи билан) Илохим, бизни Шайтондан, Шайтонни бизга ризк килиб берадиганинг (фарзанд)дан узок кил!». Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Агар ўрталарида Аллох (фарзанд бўлишига) хукм килган бўлса, Шайтон унга хеч хам якинлаша олмайди»- дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ковушиш учун таъкикланган ўрин ва вактлардан узок бўлиш Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хайз кони кўраётган аёлга, хотиннинг орка пешобига жинсий алока килган ёки фолбинга бориб, фолбин айтган сўзларни тасдиклаган кимса Мухаммад (саллоллоху алайхи ва саллам)га нозил килинган динга кофир бўлибди» («Сунан» китобларининг тўртталасининг муаллифлари ва Насоий ривоят килдилар. Албоний бу хадисни «сахих» деди). Ковушгандан сўнг тахорат ёки гусл килиб ухлаш. Гусл килиб ухлаш яхшидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Уч кимсага фаришталар якинлашмас: кофирнинг ўлиги, огзидан сассик хид келган ва жунуб (гусл килиши керак бўлган одам). Агар жунуб тахорат килса (фаришта якинлашиши мумкин)» (Абу Довуд ривояти. Албоний бу хадисни «хасан» деди). Хайз кўрган аёлдан фойдаланиш халол бўлган нарсалар. Хайз кўрган аёлга жинсий алока килишдан бошка барча нарсалар халолдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Жимоъдан бошка барча нарсаларни килаверинглар»- дедилар (Имом Муслим ривояти). Агар хайз кони тўхтаб, аёл гусл килса, унга ковушиш мумкин бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Киёмат куни Аллох хузуридаги энг бадбахт одам, хотини билан ковушган ва ўзининг (кўрпа) сирларини очиб ташлаган эркакдир» (Имом Муслим ривояти). Валима (зиёфат) килиб бериш – вожибдир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Абдуррахмон ибн Авф разияллоху анхуга: «Бир кўйни сўйиб бўлса-да, зиёфат килиб бер!»- дедилар (Имом Муслим ва Имом Бухорий ривоятлари). Уйланиш зиёфатига килинган даъватни кабул килиш - вожибдир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингиз уйланиш ёки бошка бир зиёфатга чакирилса, келсин. (Бундай даъватга) ижобат килмаган одам, Аллох ва расулига осий бўлибди»[1] (Имом Бухорий ривояти). Келин-куёв хаккига дуо килиш – мустахабдир Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бирор киши уйланса: «Аллох сизга бу никохни баракотли этсин. Аллох сизга баракотлар ёгдирсин ва иккингиз ўртангизни яхшиликда жамласин. (бошка бир ривоятда эса: «яхшиликка бирлаштирсин»)»- дер эдилар (Хоким: «Бу хадис имом Муслимнинг шартига кўра сахихдир»- деди). Келин-куёвларни: «Сизларга бахт-саодат ва кўп болалар тилаймиз»- деб табриклаш жоиз эмас. Чунки бу жохилият табрикларидан бўлиб, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам буни таъкиклаганлар. Хотин-кизларнинг дуф (шилдирок халкачалари бўлмаган чилдирма каби нарса) чалиб, ёр-ёр айтишлари Уйланиш йигинларида хотин-кизларга никох эълони учун дуф чалишлари хамда гўзаллик ва фиску фужурни ифодаламаган ва шариатда рухсат берилган ашулаларни айтишларига рухсат берилади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Халол билан харом ўртасини ажратувчи нарса – дуф ва никохни эълон килишдир»- дедилар (Насоий ривояти. Имом Термизий: «Бу хадиснинг ривоят силсиласи соглом-сахихдир»- деди). Яъни, кўшик билан факатгина дуф чалиш эркакларга эмас, хотинларгагина хосдир. Кўшикнинг хаёсиз кўшикларнинг куйлари ва сўзлари билан бўлиши харомдир. Иккинчи: ГунохларНикох узугини такиш Албоний рахимахуллох «Уйланиш одоби» номли китобида никох узугини такиш кофирларга таклид эканини ёзди. Чунки бу, насоро (христиан) лар хаётида узок асрлардан буён одат бўлиб келган. Насроний куёв никох пайтида келиннинг чап кўлининг бош бармогининг учига узукни такар экан: «Отанинг номи билан»- дейди. Кейин узукни чикариб, келиннинг кўрсаткич бармогининг учига такар экан: «ўгилнинг номи билан»- дейди. Кейин узукни ўрта бармок учига такар экан: «Рухул-Кудс номи билан»- дейди. «Амиин» деганидан сўнгра эса, узукни келиннинг синчалогига такиб кўяди. Ким бир кавмга ўхшаса, бас, у улардан биридир. Исроф ва кибр Канча-канча инсонлар килган тўйлари ортидан фахрланиш ва кўнгил очиш учун бехисоб огирликларни кўтарадилар. Уларнинг баъзилари: 1) Таклифномалар ва улардаги исроф; 2) Тўйларни ўтказиш учун ресторан ва кафеларни, кирага олиш. 3) Келин ва куёвнинг битта кийимни, бир марта кийиш учун, катта-катта пулларни, бировлар кўрсин ва эшитсин дея, сарф этишлари; Хозирланган таомларда исрофга йўл кўйиш ва уларни ахлат идишларига ташлаш Чунки бу таомлар одамларни сийлаш учун эмас, балки, кибр ва кўз-кўз учун тайёрлангандир. Мусулмонларнинг кўплари очликдан ўлаётган бир пайтда, пулларни «киздириш» номи билан машшок-отарчиларнинг оёклари остига отиш. Аёлларнинг кийимларидаги исроф ва бу исроф учун сарф килинаётган катта маблаглар. Аёлларнинг ўзлари хам бу кийимларнинг кўпларини бирор марта кийб кўймайдилар. Биз бу исрофларни килаётган одамларга: «Бас етар! Сизни хисоб-китоб килишларидан аввал ўзингизни хисоб-китоб килинглар!»- деб айтамиз. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Киёмат куни одам фарзандининг оёклари беш нарсадан сўралмай туриб ўрнидан кимирламайди ... молини каердан топиб, каерга сарф килганидан»- дедилар (Имом Термизий ривояти. Албоний рахимахуллох бу хадисни «сахих» деди). Учинчи: КўшикКўшик айтиш куйидаги далилларга кўра харомдир: Куръон Каримдан далиллар: (وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ (6) وَإِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا وَلَّى مُسْتَكْبِراً كَأَنْ لَمْ يَسْمَعْهَا كَأَنَّ فِي أُذُنَيْهِ وَقْراً فَبَشِّرْهُ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ) (لقمان:7) Маъноси: «Одамлар орасида шунака кимсалар борки, улар жохиллик билан одамларни Аллохнинг йўлидан адаштириш ва Аллохнинг йўлини масхара килиш учун лахвул-хадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Киёмат кунида жаханнамнинг хор килгувчи азоблари бор. Агар уларга оятларимиз тиловат килинса, эшитмагандек, кулогида огирлик бордек, юз ўгирадилар. Уларга аламли кийноклардан хабар беринг!» (Лукмон: 6, 7). Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху ушбу оят (да зикр килинган «бехуда сўз») хакида: «Ундан бошка илох бўлмаган зот номига онт ичиб айтаманки, у – кўшикдир»- деди. Абдуллох ибн Аббос, Жобир ва Икрима хам шундай дедилар. Суннатдан далиллар: Абу Омир Ашъарий разияллоху анху расулуллох солаллоху алайхи ва салламдан куйидаги сўзларни эшитганини айтди: «Умматим ичидан зино, ипак, маст килувчи нарсалар ва чолгу асбобларини халол деб хисоблайдиган одамлар чикадилар. Бир канча кавмлар тог этакларига жойлашадилар, подачи уларнинг хайвонларини яйловдан кайтариб келади, шунда бир факир уларнинг хузурларига бир эхтиёжи учун келади. Улар эса: «Эртага кел!»- деб айтадилар. Аллох уларга кечаси бало юборади, тогни уларнинг устларига кулатади, (улардан халок бўлмай) колганларни киёмат кунига кадар маймун ва чўчкаларга айлантириб юборади». «Улар халол деб хисоблайдилар» жумласининг маъноси, у нарсаларнинг харом эканидир. Чолгу асбоблари дуф ва бундан бошка «Комус» ларда баён килинган чолгу асбобларидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло арок, кимор, дўмбирани харом килди. Маст килувчи барча нарса харомдир» (Абу Довуд ривояти. Албоний рахимахуллох бу хадисни «сахих» деди). Сахобаларнинг сўзларидан далиллар Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху: «Дуф харомдир, чолгу асбоблари харомдир, дўмбира харомдир ва сурнай харомдир»- деди (Байхакий ривояти. Албоний бу хадисни «сахих» деди). Тобеиларнинг сўзларидан далиллар Хасан Басрий рахимахуллох: «Дуф (чилдирма чалиш) мусулмонлар ишидан эмас. Абдуллох (ибн Масъуд) нинг дўстлари уни йиртиб ташлар эдилар»- деди. Албоний рахимахуллох ўзининг «Мусика асбобларининг харомлиги» номли китобида тўрт мазхаб имомларининг барчаси мусика асбобларини харом килганларини баён килган. Тўртинчи: Уйланиш валимаси-зиёфатига, гунох ишлар бўлаётган бўлса, бормасликАлий ибн Абу Толиб разияллоху анху деди: «Таом хозирлатиб, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни таклиф килдим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам келиб, уйдаги суратларни кўрдилар-да, оркаларига кайтдилар. Мен: «Ё расуллох, ота-онам сизга фидо бўлсин, нега кайтдингиз?»- деб сўрадим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Уйдаги пардада суратлар бор экан. Фаришталар суратлар бўлган уйга кирмайдилар»- деб жавоб бердилар» (Ибн Можжа соглом ривоят силсиласи билан ривоят килди). Уламолар бу хадисдан гунох бўлган ерга чакирилса, ижобат килинмайди»- деб ижтиход килдилар. Имом Авзоий рахимахуллох: «Биз дўмбира ва арфа (чолгу асбоби) бўлган валима-зиёфатларга кирмаймиз»- деди. Бешинчи: Соколни киришСокол кириш – кўплаб эркаклар мубтало бўлган «касаллик» бўлиб колди. Хатто, баъзи одамлар келин хузурига сокол билан киришни айб деб хисоблай бошладилар. Натижада, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг: «Мушрикларга хилоф килинглар: соколларни ўстиринглар ва мўйлабларни кискартинглар!» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари)- деб айтган фармонларига хилоф ўларок безанмокдалар. Хадисдаги фармон фарзни ифодалаб, унда фарзликдан тўсадиган бирон бир сабаб йўк. Соколни кириш харомдир. Уни кирган одам гунохкордир. Уламоларимиз шунга фатво берганлар. Чунки бунда кофирлар ва хотин-кизларга ўхшашлик хамда расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амрларига хилофлик бор. Олтинчи: Аёллардан содир бўлаётган гунохларКош териш Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам куйидаги сўзлари билан кош теришни харом килиб, кош терган кимсани лаънат килдилар: «Аллох таъоло тери остига ранг ўтказиб баданга накшлар солган ва солдирган, зония, чаккаларидаги тукларни юлган ва юлдирган, гўзаллик учун тиш ораларини очган ва Аллохнинг яратишини ўзгартган хотин-кизларни лаънат килди» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Аллохнинг яратишини гўзаллик учун ўзгартган барча одам, бу хукм остига киради. Сочни калта килиш. Сочни калта килиш уч турлидир: Биринчи: Агар соч эркакларнинг сочлари каби бўлса, бу – катта гунохларнинг каттарогидан биридир. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам (харакат ва кўринишларида) эркакларга ўхшаган аёлларни лаънатлаб дедилар: «Уч тоифа одам жаннатга кирмайди ва уларга Аллох таъоло карамайди хам: ота-онасига ок бўлган, эркакларга ўхшаган аёл ва даюс» (Насоий ва хоким ривояти. Хоким: «Бу хадиснинг ривоят силсиласи соглом-сахих»- деди). Иккинчи: Агар аёлнинг сочи эркаклар сочи кадар бўлмаса, имом Ахмаднинг сўзларига кўра макрухдир. Учунчи: Агар аёл сочини кофир аёлларнинг соч кискартиришига ўхшаш кискартирса, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги сўзларига биноан харомдир: «Ким бир халкка ўхшаса, бас, у улардан биридир» (Имом Ахмад ва Абу Довуд ривояти. Албоний рахимахуллох бу хадисни «сахих»- деди). Хаёсиз кийимларни кийиш ва улар билан фахрланиб, шухрат топишни максад килиш Хаёсиз кийимлар – ё торлиги, ёки кўкраклар ва болдирларни очиб турадиган одатдан ташкари тарздаги кийимлардир. Унутмайликки, бу кийимларни хотин-кизлар олдида хам кийиш гунохдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу ва бу каби хотин кизлар хакида шундай дедилар: «Жаханнамга тушадиган икки тоифа борки, мен уларни кўрмадим: кўлларида сигирнинг куйруги каби камчилари бўлган ва бу камчилар билан одамларни урувчи одамлар хамда ярим ялангоч, бошкаларни жалб киладиган, бошларини эгилган ўркач каби эгиб юрадиган хотин-кизлар. Улар жаннатга кирмайдилар. Хатто хиди узок-узоклардан келиб турса-да, жаннатнинг хидини хам хидлай олмайдилар» (Имом Муслим ривояти). Яъни, уларнинг эгнида кийим бўлади, бирок, у ё калталиги, ё шаффофлиги ва ёки торлиги сабабли баданнинг барча ерини тўса олмайди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бу дунёда шухрат кийимини кийган одамга Аллох таъоло киёмат кунида хорлик кийимини кийдиради ва у билан ёкиб юборади»- дедилар (Абу Довуд ва ибн Можжа ривояти. Албоний рахимахуллох бу хадисни «хасан»-яхши, деди). Атир кўйиб хушбўйланиш Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хушбўйланиб, хидини билишлари учун одамлар олдидан ўтган аёл- зониядир»- дедилар (Имом Термизий ривоят килди ва: «Бу хадис хасан-сахих деди). Суратга олиш Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Барча сураткаш жаханнамдадир»- дедилар (Имом Муслим ривояти). Сиз бошкалар кўрмаганида хам, энг ози билан, бу суратларнинг фильмларини ювиб когозга чикариб берадиган эркаклар кўриши хакида нима дейсиз? Хуллас, хаётини суннатга эргашиш ва гунохлардан узок бўлиш билан бошлаган хар бир одамнинг хаёти бахт-саодат билан нихояланиши хамда унинг Аллох таъоло куйидаги сўзларида тасвирлаган Аллохнинг хос бандаларидан бири бўлиши умид килинади: ( رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً) (الفرقان:74) «Роббимиз, жуфтларимиз ва зурриётларимиздан биз учун кувонч ато эт ва бизларни такводорлар учун имом (етакчи) кил!» (Фуркон: 74). Сўнгги дуомиз: Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллохга хамду-санолар бўлсин. 17/12/2002 [1] - Албатта бу хадисда зикри келган зиёфат ислом ахкомларига мувофик бўлган валимадир, агар унда мусика, арок, эркак ва аёллар аралаш хамда хар хил бидъат-хурофотлар бўладиган бўлса, бу хадисга хилофдир ва бу таклифга ижобат килмаслик вожиб бўлади. (ИНТ) |