Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мусулмон биродаримга

2942 марта кўрилган

тўпловчи: Абу Жафар ал-Бухорий

Мусулмон дўстим, дин асослари, исломнинг шартлари ва исломни бузувчи нарсаларини биласизми?

Исломнинг шартлари:

Барча оламлар роббиси бўлган Аллохга хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггиси бўлмиш пайгамбаримизга, унинг оиласи, асхоблари ва унга киёмат кунига кадар суйиб эргашганларга Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин.

Сўнг… Мусулмон дўстим, Аллох сизга ва бизга рахм килсин. Билинг-ки, хар бир мусулмон эркак ва аёл билиши фарз бўлган уч нарса бўлиб, улар банданинг ўз роббиси, дини ва пайгамбари Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламни танишдир.

Роббимиз: Биз ва барча оламларни ўз неъмати билан тарбия килган Аллох жалла жалолухудир. У бизнинг маъбудимиз, ундан ўзга (хак) маъбуд йўкдир.

Динимиз: Ислом. Яъни Аллох таъолога тавхид ва итоат билан хамда ширк ва мушриклардан безор бўлиб тоат этишдир.

Пайгамбаримиз: Мухаммад ибн Абдуллох ибн Абдулмуттолиб ибн Хошим. Хошим Курайш кабиласидан, Курайш эса араблардан, араблар эса Исмоил ибн Иброхим саллоллоху алайхима ва ала набиййина ва саллам зурриётидандир.

Мухтарам дўстим, диннинг асоси ва пойдевори иккитадир:

Биринчи: Аллох таъолонинг ўзига шериксиз ибодат килишга буюриш, ибодатга харис бўлиш, Аллох йўлида севиш ва Аллохга ибодат килишни бутунлай тарк килган кишиларни кофир хисоблаш.

Иккинчи: Аллох таъолога ибодат пайтида шерик килишдан огохлантириш, ширкка каттик кўл бўлиш, ширкни душман ва ширк амалини килган кимса (мушрик)ни кофир хисоблаш.

Сиз «ла илаха иллаллох»нинг шартларини биласизми?

1- Илм (Билим). Яъни шу калиманинг инкор ва исбот этган нарсаларини билиш маъносида. Яъни калб, тил талаффуз килган нарсаларни билсин. Зеро, бу жумла маъно ва талабларини билмай талаффуз килинса, фойда бермайди. Чунки, калб талаффуз этилган сўзлар далолат килган маъноларни тушунмайди. Бу ўзи билмаган тилда сўзлашган одамнинг мисолига ўхшайди.

Аллох таъоло деди: «Аллохдан ўзга (хак) илох йўк эканини билинг!», (Мухаммад:19) «Факатгина била туриб хакикатга гувох бўлган кишилар…». (Зухруф:86) Яъни улар тиллари билан талаффуз килишган «ла илаха иллаллох» калимасининг маъноларини калблари билан тушунишган. Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Аллохдан ўзга (хак) илох йўк эканини аник била туриб вафот этган киши жаннатга киради» дедилар. (имом Муслим ривояти). «Ла илаха иллаллох»нинг маъноси Аллохдан ўзга (хак) маъбуд йўк, демакдир. Ибодат эса Аллох таъоло суйган ва рози бўлган зохирий ва ботиний барча сўз ва амаллардир.

2- Якин. Яъни «ла илаха иллаллох» калимасининг маъноларини шак ва шубхага ўрин кўймайдиган даражада тўла ва катъий тушуниш. Иймонга якингина ёрдам бериши мумкин. Аллох таъоло деди: «Мўминларга ва Аллохнинг элчисига иймон келтирган, (иймонларида) хеч шубха килмаган, моллари ва жонлари билан Аллох йўлида жиход килган кишилардир. Ўшаларгина садокатли кимсалардир». (Хужурот:15).

Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мен Аллохдан ўзга (хак) илох йўк ва ўзим Аллохнинг элчиси эканимга гувохлик бераман. Банда бу икки калима билан уларда хеч шубха килмай, Аллохга дуч келса, жаннатга киради». (имом Муслим ривояти).

3- Ихлос. Яъни ширкни бутунлай бекор киладиган (холислик) самимийлик, амални ширк белгиларининг барчасидан солих нийят билан тозалаш. Бу эса «ла илаха иллаллох» калимасининг маъноларидан биридир. Аллох таъоло деди: «билинг-ки, холис дин Аллох учунгинадир. (Зумар:3). Улар Аллохга динни холис килиб, ботил йўлдан хак йўлга ўтиб, ибодат килишга буюрилдилар». (Баййина:5). Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «киёмат куни менинг шафоатим билан энг бахтиёр бўлган одам, чин калбдан «ла илаха иллаллох»ни айтган кишидир». (имом Бухорий ривояти).

4- Мухаббат. «Калимайи тоййиба» ва унинг маъноларига мухаббат хамда у билан кувониш. Аллох таъоло деди: «одамларнинг баъзилари Аллохдан ўзга (илох) тенгдошларни килиб, уларни Аллохни севгандек севадилар. Мўминларнинг Аллохга бўлган мухаббатлари каттикрокдир». (Бакара:165). Яъни Аллох таъоло ушбу оятда ўзининг мўмин бандалари Аллохни каттик севишларидан хабар берди. Чунки, улар Аллох учун бошка махлукларни тенгдош килмайдилар. Банданинг Аллохга бўлган мухаббатининг белгиси Аллохнинг амрларини, ўз хохишларига зид бўлсада, барча амрлар устидан мукаддам кўйиши, Аллох ёмон кўрган нарсаларни ёмон кўриши, Аллох учун дўст ва душман тутиши, Аллохнинг пайгамбари Мухаммад саллоллохгу алайхи ва саллам суннатларига эргашишидир.Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Уч нарса борки, ким уни топса иймон халоватини тотади: Аллох ва росули бошкалардан кўра севимлирок бўлиши, бировни Аллох учун севиши, Аллох саклаганидан сўнг, куфрга кайтишни жаханнамга ташланишни ёктирмагандек, ёктирмаслиги». (Бухорий ва Муслим ривояти).

5- Садокат. Яъни ёлгонни рад этган, мунофикликдан ман килган садокат. Киши бу калималарни тили калбини алдамай, сидкидиллик билан айтиши. Аллох таъоло деди: «Аллох садокатлиларни хам, ёлгончиларни хам билади». (Анкабут:3). «сидкни олиб келган, ва уни тасдиклаганлар, ана ўшалар такводорлардир». (Зумар:33).

Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «хар кимса «Аллохдан ўзга (хак) илох йўк ва Мухаммад унинг бандаси ва элчиси» деб калбидан садокат билан гувохлик берса, Аллох таъоло унга жаханнамни харом килди. (Бухорий ва Муслим ривояти).

6- «Ла илаха иллаллох» нинг талабларига бўйинсуниш. Унинг талаблари фарз бўлган амаллларни Аллох учун самимий ва Аллох ризоси учун килиш ва унинг зиддини килмаслик. Аллох таъоло деди: «Роббингизга кайтинг ва унга бўйинсунинг». (Зумар:54). «юзини, яхшилик килар экан, Аллох учун бўйинсундирган киши, мустахкам арконни махкам ушлабди». (Лукмон:22). Яъни «ла илаха иллаллох»ни махкам ушлабди. Холбуки, у ибодатни ёлгиз ўзигагина килиб, Аллохга бўйинсуниш демакдир.

Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг бирингиз мен унга фарзанди, ота-онаси ва барча одамлардан кўра севимлирок бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди» - дедилар. (имом Муслим ривояти). Бу Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламга бўйинсуниш ва хакикий мухаббатдир.

7- Кабул килиш. Яъни рад этишга зид бўлган кабул. Зеро, бу «калимайи тоййиба»нинг маъноларини била туриб талаффуз киладиган кишилар хам бор. Бирок, даъват этилса кибр ва таассуб килиб, уни кабул килмайдилар. Аллох таъоло деди: «Уларга «ла илаха иллаллох» деб айтилса, мутакаббирлик килар эдилар». (Соффат:35). Аллох таъоло жаханнамдаги кишиларнинг азобланиш сабабларидан бири «Ла илаха иллаллох» деб айтишдан кибр килишлари ва унга даъват этган пайгамбарни ёлгончи килишлари эканидан хабар бермокда. Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъолонинг мен билан бирга юборган илм ва хидоятининг мисоли бир ерга ёгган ёмгирнинг мисолига ўхшайди. У ернинг баъзи кисмлари унумдор бўлиб, сувни кабул килади ва ўсимлик ва кўп майсаларни ўстиради. Баъзи ерлари каттик бўлиб, сувларни тўплаб олади. Аллох таъоло у сувлар билан одамларга фойда беради: улар ундан ичадилар, (хайвонлари ва экинларини) сугорадилар. Баъзи ерлар эса коя каби текис бўлиб, на сувни ушлаб колади ва на ўсимликларни ўстиради». (имом Бухорий ривояти).

Исломни бузувчи нарсалар

Мусулмон дўстим, Аллох бизга ва сизга билдирсин, билингки, исломни бузувчи нарсалар ўнтадир:

- Биринчи: Аллох таъолога ибодат килишда шерик килиш. Аллох таъоло деди: «Аллох ўзига шерик килинишини кечирмайди. Ундан бошка барча гунохларни, хохлаган бандаси учун кечиради». (Нисо:48). «Албатта Аллохга шерик килган кишига, Аллох, жаннатни харом килди ва унинг жойи жаханнамдир. Золимларнинг ёрдамчиси йўкдир». (Моида:72). Ширк икки кисмдир:

1- Катта ширк: Ислом миллатидан чикаради. Бу ширкни килган киши тавба килмасдан Аллохга дуч келса, жахннамда мангу колади.

2- Кичик ширк: Ислом миллатидан чикармайди. Бу амални килиб Аллохга дуч келган киши Аллохнинг хохишига хаволадир: хохласа афв этади, хохласа азоблайди.

- Иккинчи: Ўзи билан Аллох ўртасида воситачилар килиб, уларга дуо, таваккул килган ва улардан шафоат сўраган кимса, кофир бўлади. Чунки, Аллох билан махлук ўртасидаги восита факатгина шариатни етказишда бўлади.

- Учинчи: Мушрикларни кофир хисобламаган ёки уларнинг кофир эканликларида шубха килган ёки уларнинг йўллари ва окимларини тўгри деб хисоблаган киши, исломни билмагани учун кофир бўлади.

- Тўртинчи: «Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан бошка кимсанинг йўли, Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг йўлидан кўра мукаммалрок, хукми эса Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг хукмидан кўра гўзалрок» деб эътикод килган киши, кофирдир. Тогутларнинг хамда куръон ва суннат хукмларига зид бўлган хукмларни, Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг хукмларидан афзал кўрган кишилар бунинг мисолидир. Аллох таъоло деди: «Аллох нозил килган нарсалар билан хукм килмаган кишилар, ўшалар кофирлардир». (Моида:44). «Йўк, роббингизга касамки улар ўрталарида содир бўлган келишмовчиликлар учун сизни хакам килиб, сиз килган хукмдан калбларида норозилик топмай, бутунлай бўйинсунмагунларича, мўмин бўла олмайдилар». (Нисо:65).

Одам «Аллохнинг хукмлари афзал» деб даъво килсада, лекин, Аллохнинг хукмлари билан хукм килмаса, кофир бўлади.

- Бешинчи: Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам олиб келган таълимотларнинг баъзисини, гарчи ўзи амал килсада, ёмон кўрган киши, кофир бўлади. Чунки, бундай амални килган киши эътикодан мунофик бўлиб, жахннамнинг тубида колади.

- Олтинчи: Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам олиб келган дин ва шу диндаги савоб ва жазолар устидан масхара килган киши, кофир бўлади. Аллох таъоло деди: «Айтинг: «сизлар Аллох, Аллохнинг оятлари ва пайгамбари устидан масхара киляпсизларми? (энди) узр айтманглар, иймон келтиргандан сўнг, кофир бўлдинглар!».(Тавба:65-66).

- Еттинчи: Сехр. Сехр килган ёки сехр килишга рози бўлган киши кофир бўлади. Аллох таъоло деди: «у (икки фаришта) кимга таълим берсалар: «биз бир имтихонмиз, сен кофир бўлма» дер эдилар». (Бакара:102).

- Саккизинчи: Мусулмонларга карши душманларига ёрдам бериш куфрдир. Аллох таъоло деди: «кайси бирингиз мушрикларни дўст тутса, бас, у улардан биридир. Шубхасиз, Аллох золим-кофир халкларни хидоят килмайди». (Моида:51).

- Тўккизинчи: Баъзи одамларнинг Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам олиб келган шариатдан, Хизр алайхиссаломнинг Мусо саллоллоху алайхи ва салламнинг шариатидан чикканидек, чикиш хаклари бор, деб эътикод килган киши, кофир бўлади. Чунки, Аллох таъоло деди: «исломдан бошка динни талаб килган одамдан, килган амалллари кабул килинмас ва у охиратда зиёнкорлардандир» (Ол Имрон:85).

- Ўнинчи : Аллохнинг динидан юз ўгириш: уни ўрганмаслик ва унга амал килмаслик. Аллох таъоло деди: «Роббисининг оятлари эслатилган пайтда ундан воз кечган кишидан кўра золимрок одам борми? Биз гунохкорлардан интиком оламиз». (Сажда:22). Юз ўгириш – кишини мусулмон киладиган даражада дин асосларин ўрганишдан воз кечишдир.

Мусулмон биродарим, сўзимизнинг сўнггида шуни айтмокчиманки, бу бузувчи нарсаларни жиддий, хазиллашиб ёки кўркиб айтган кишилар ўртасида фарк йўкдир. Факатгина, бундан, мажбурланган кишиларгина мустаснодир. (юкорида эслатиб ўтганимиздек) бу ўнта бузувчи нарса энг хатарли ва мусулмонлар хаётида кўп содир бўлади. Шунинг учун хам мусулмон, булардан эхтиёт бўлиши ва кўркиши керак. Аллох таъоло дан газабининг сабаблари ва аламли азобларидан панох сўраймиз. Омин.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, унинг оиласи ва асхобларига салавот ва саломлар йўлласин.