асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Болалар тарбияси учун 30 восита7317 марта кўрилган «Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст килгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир». (Лукмон 18-19). Имом Ибн Кудома Алмакдисий ўзининг: «Минхожул-косидин» номли китобида бир неча одобларни зикр килади: «Бола вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари намоён бўлса, уни яхши кузатиш ва ахволини ўрганиш лозим бўлади. Чунки, боланинг калби содда ва тоза бўлиб, у хар кандай накшни кабул килишга тайёрдир. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улгаяди. Унинг савобида ота-она ва тарбия берувчилар шерик бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улгаяди ва жавобгарлик унинг якинлари бўйнига тушади. Шунинг учун болани эхтиёт килиш, тарбиялаш, ёмонликлардан пок тутиб яхши ахлокларни ўргатиш лозимдир. Агар бола юзида хаё нурлари кўриниб баъзи ишлардан уялса ва хаё килса ва уни ёмон деб билса, бу Аллох таолонинг хидояти ва ахлокининг яхшилиги ва калбининг тозалигига далолат киладиган яхшиликдир. Агар боланинг холати шундай бўлса, у балогатга етганда комил аклли бўлиши билан келажаги порлокдир. Болага чиройли одоб беришга риоя килиш диккат эътиборга сазовор ишдир». Биз куйида болаларга берилиши керак бўлган баъзи ахлок-одоб воситаларини зикр киламиз: Биринчи восита: Кўпинча бола таомга очкўз бўлади. Унга таом одобини ўргатиш лозим. Таомни ўнг кўли билан есин, таом ейишни бошлашдан илгари «Бисмиллах» десин, ўзининг олдидан есин ва бошкалардан илгари таомга кўл урмасин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Умар ибн Аби Саламанинг кўли таом устида ўйнаётганини кўрганларида: «Эй бола, Бисмиллах дегин, ўнг кўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин» дедилар. Шоир айтганидек: Шошилмасман таом узра узатилганда кўл Кавмнинг очкўзроги шошганрогидир бил. Овкатга ва ундан еяётган кишига карамасин, бу бахиллик далилидир. Иккинчи восита: Овкатланишда шошилмаслик ва таомни яхшилаб чайнашлик, лукмани кетма-кет олмаслик, одоб билан лукма олиш ва кўлини кийимига суртиб дог килмасликка буюринг. Тўкиб-сочиб пала-партиш емасин. Учинчи восита: Баъзи пайтлар курук нон ейишга одатлантиринг. Нонни бирор нарса билан ейиш лозим деб ўйлайдиган бўлмасин. Чунки гохо хаётида нон ўткизадиган бирор нарса топилмайдиган холат хам бўлиб колиши мумкин. Болага меъёридан ортикча ейишликни ёмонлиги ва кўп ейдиган одамларни хайвонга ўхшатиш билан баён килинг. Унинг олдида кўп овкат ейдиган болани ёмонланг, кам овкат ейдиган болани эса мактанг, токи у болага эргашсин ва гам-ташвиши факат корнигина бўлган очкўз кишига айланмасин. Тўртинчи восита: Таомни бошкаларга илиниш ва овкатга харис бўлмасликни болага яхши кўрсатинг. Унинг хузурида дагал бўлган хар кайси таомни макталади, токи ширин таомларга берилиб колмасин, ундан ажралиши кийин бўлади. Бешинчи восита: Боланинг кийими оппок ва оддий бўлгани яхши. Кизил ва заъфарон ранглар билан бўялган хамда ипак матолардан тикилган бўлмасин. Бундай кийимлар аёллар кийими ва ёмон, динсиз инсонларнинг кийими деган нарса боланинг фикрига сингади ва улардан жирканади. Олтинчи восита: Болага тўпигидан пастда бўлган узун кийим кийиш ёмон кўрсатилади, токи узун кийим киймасликка одатлансин. Еттинчи восита: Ёш болани фаровонлик, дабдабали яшаш, фахрли кимматбахо кийимларни кийишга одатланган болалардан ва бу нарсаларга кизикадиган болалардан сакланади. Чунки ёш болани ёшлигидан ахамиятсиз ташлаб кўйилса, кўпинча ахлоксиз, ёлгончи, хасадчи, ўгри, чакимчи, ўжар, жонга тегадиган ва беор бўлиб етишади. Ахлоки гўзал бўлиши учун буларнинг хаммасидан сакланади. Саккизинчи восита: Мактаб дарсларидан ташкари уйда куръон таълими, кейинрок куръон тафсири, Раслуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хамда фикхни таълим бериш билан машгул килиш максадга мувофик бўлади. Болани куръон ёдлашга, хадисларни ёдлашга кизиктирилади. Бунинг учун «Арбаъийна ан Нававийя» «Булугул маром» каби китоблардан фойдаланилади. Ёдлаш хакикий илмдир ким ёдламаса, кўпинча масъалаларни чикаришга кодир бўлмайди. Яхши мавъизалар, солих кишиларнинг хабарлари, дунёдан юз ўгириш ва нафсни тарбиялаб чиниктириш хакидаги солих кишиларнинг хикояларини эътибор килинади. Боланинг калбига солих кишиларни яхши кўриш ва уларга эргашиш уруги сочилади. Ашъарий, муътазила, шийъалар ва бошка ахли бидъатларнинг китобларидан хазар килдирилади. Тўккизинчи восита: Хажв, аския ва ошикларнинг дил изхори каби шеърлардан ва бунга мубтало бўлган инсонлардан болани саклаш керак. Чунки улар боланинг калбига кирган сайин фасод уругини экадилар. Ўнинчи восита: Хуснихат, шеърий масаллар ва зохидлик хакидаги шеърларни ёдлашга одатлантирилади. Амирул муминин Алий разияллоху анху: «Хуснихатни лозим тутинглар. Хуснихат ризк калитларидандир» — дедилар. Ўн биринчи восита: Агар болада чиройли феъл, яхши хулк намоён бўлса, унинг бу хулки билан икром килиб, уни кувонтирадиган нарса билан мукофот лаб, одамлар орасида уни мактаб кўйилади. Гохо бунинг акси бўлиб бир марта ёмон хулк содир бўлиб колганда эса, уни билмаганликка олиб, одамлар орасида айби очилмайди ва обрўси тўкилмайди, бу каби холларда хеч бир бола кайтиб бундай ишни килишга журъат килмайди, хусусан бола уни бекитиб махфий килаётган бўлса. Ўн иккинчи восита: Бола агар ёмон одатини яна такрорласа, унга махфий суратда дашном берилади ва бу ишни жуда ёмон эканлиги уктирилади ва унга бундай холатда уни бирон киши кўрса шарманда бўлиши айтилади. Лекин дашномни ортикча килиб юборилмайди. Чунки, унинг ўзи хакида маломат эшитиши эътиборсиз нарсага айланади ва гап таъсир килмайдиган бўлиб колади. Ўн учинчи восита: Ота ўзининг боласига бўлган сўзининг хайбатини саклайди ва болани гохи гохида уришиб кўяди, она уни отаси билан кўркитади ва уни ёмон ишлардан кайтариб, отасининг каттиклиги ва ундан кўркишини уктиради. Она мадрасадир уни яхши жихозла Асли пок авлод тарбиясин унга хосла Диннинг ёмгирийла сугорилса гар Она богдир гуркирар ва гуллаб-яшнар. Ўн тўртинчи восита: Болани кундузи ухлашдан кайтарилади, чунки бу унга дангасалик келтиради. Эрта ухлаб эрта туришга одатлантирилади ва бу одат инсоннинг самарали хаёт кечиришида кўмакчи бўлишини тушунтирилади. Ўн бешинчи восита: Юмшок тўшак ишлатишдан кайтарилади, хатто аъзолари махкам бўлсин, танаси енгил бўлсин ва фаровонлик бўлмаганида сабрли бўлсин. Еб-ичишда, кийимда ва тўшакларда дагалликка одатлантирилади Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кўп овкат ейишдан саклнинглар, кўп овкат калбни каттиклик билан захарлайди»- деганлар. Ўн олтинчи восита: Болани яширинча киладиган ишлардан кайтариш керак, чунки у ёмонлигини билган ишларни яшириб килади, бу эса уни хар бир кабих ишни килишга ўрганиб колишига сабаб бўлади. Ўн еттинчи восита: Кундузи бир вактда юриш, харакат килиш ва шугулланиб чиникишга одатлантирилади, токи ялков бўлиб, дангасаликка гирифтор бўлиб колмасин. Мерганликни ўрганса ва яхши кўрса бунинг зиёни йўк. От миниш хам яхшидир. (хозирги кундаги маркаблар хам шу жумладан) Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Уч нарса лагв-бехуда саналмайди, инсоннинг оти билан ўйнаши, камони билан ўйнаши ва ахли билан ўйнаши»- дедилар. Ўн саккизинчи восита: Оёкларини очиб юрмаслик, юрганда шошилмасликка ва кўлини оркасига килиб мутакаббир кишиларнинг килиги каби харакатлантирмасликка одатлантирилади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу юришдан кайтардилар. Ўн тўккизинчи восита: Ўзининг тенгкурлари ва ўртоклари олдида дадасининг нарсаси билан, таом ёки кийим ва шу каби нарсалар билан мактаниб, фахрланишдан кайтарилади ва хокисорликка, бирга ўйнаётган болаларга нисбатан иззатли бўлиш ва улар билан гаплашганида мулойим бўлишга одатлантирилади. Йигирманчи восита: Ўзи каби болалардан бирон нарса олишдан кайтарилади. Агар бола хурматли ва бой-бадавлат оиладан бўлса бировдан нарса олиш ёмонлик, хакирлик ва кадрнинг тушиши эканлигини тушунтирилади. Агар у факир кишиларнинг фарзанди бўлса, бировдан нарса олиш, тама эканлиги, тамагирликда эса хорлик борлиги ва бу итларнинг одати эканлиги, чунки ит бир лукмани кутиб хорланиб туриши тушунтирилади. Йигирма биринчи восита: Болаларга олтин-кумуш, умуман пулни яхши кўриш ва ундан тама килишни ёмон килиб кўрсатилади. Уларни илон-чаёнлар ва захардан кўра кўпрок пул ва олтин - кумушдан эхтиёт килинади. Йигирма иккинчи восита: Мажлисларда, бошкалар олдида тупурмаслик, бурун кокмаслик, мусулмонларга орка ўгирмаслик ва кўп эснамасликка одатлантирилади. Йигирма учинчи восита: Болага ўтириш кайфияти ўргатилади, чўкка тушиб ўтиради, ёки бир оёги билан чўккалаб, иккинчи оёгини тиклаб ўтиради, ёки икки тиззасини кучоклаб ўтиради. Расулулллох саллаллоху алайхи ва саллам кўп холатларида шу кўринишларда ўтирар эдилар. Йигирма тўртинчи восита: Аллохнинг зикридан бошка гапларни кўп гапиришдан кайтарилади ва кўп гапириш уятсизлик аломати, тубан ва пасткаш одамларнинг болаларининг одатлари эканлигини баён килинади, токи бола ўзини кўп гапиришдан тийсин. Валлоху аълам. Йигирма бешинчи восита: Ёшлигидан касам ичишга одатланиб колмаслиги учун, рост бўлсин ёлгон бўлсин, касам ичишдан кайтарилади. Йигирма олтинчи восита: Бемаъни, бехаё сўзлар, лаънатлаш ва хакорат килишдан кайтарилади. Огзидан шоди кириб боди чикадиган одамларга аралашишдан болани сакланади, чунки уларнинг ёмонлиги иложсиз юкади. Бола одобини саклашнинг асли ёмонларга якинлатмасликдадир. Йигирма еттинчи восита: Болага довюраклик ва кийинчиликларга бардошли бўлиш ўргатилади. Бу сифатлар унинг олдида макталади. Буларни эшитиш билан унинг яхши амаллиги бола калбига киради ва унга ўрганади. Йигирма саккизинчи восита: Бола нима бўлганда хам бола, у тарбия чарчогидан хордик чикариши учун яхши ўйинларга имкон яратиб бериш максадга мувофикдир. Йигирма тўккизинчи восита: Етти ёшга етганида намозга буюрилади ва тахоратга одатланиши учун уни тарк этса кечирилмайди. Ёлгон гапиришдан ва хиёнатдан кўркитилади. Балогат ёшига етса унга хамма таклифотлар юкланади. Ўттизинчи восита: Ота-она, устоз, мураббий ва хар бир ўзидан катта ёшда бўлган кариндош ёки бегона бўлсин хар бир мусулмонга итоат килишни, уларга иззат икром ва хурмат кўзи билан карашни ва уларнинг олдида ўйинни тарк этишни таълим бериш лозимдир. Бу одобларнинг хаммаси хали балогат ёшига етмаган аклини таниган ёш болаларга тааллуклидир. Аллохдан фарзандларимизни тарбиялаши, уларни хар бир ёмонликдан саклаши ва бировларни адаштирмайдиган, ўзлари адашмайдиган, тўгри йўл топган ва бошкаларни хам тўгри йўлга бошлайдиган кишилар килишини сўраймиз. Ва салаллоху ала Мухаммадин ва ала олихи ва сахбихи ва саллам. Дорул Косим тайёрлаган |